Псиломелан (юн. псилос — яланғоч, силлиқ, мелос — қора) — минерал, марганецнинг мураккаб гидрооксиди. Унга яширин кристалли ва колломорф шаклдаги мураккаб таркибли гидро-оксидлар хос. МпО ва МпО2 нисбати оксидланиш даражасига қараб кенг институтервалда ўзгаради. Асл П. [(Ва, Н2О)2 Мп5О10], криптомелан [К2Мп8О16], голландит [Ва2Мп8О|6], коронадит [Пб2МнгОл(ж] ва бошқалардан таркиб топган. Бу минераллар хоссалари бўйича бир-бирига жуда яқин. Асл П. чиғаноқсимон синади, ранги тим қора, баъзан қўнғир қора. Қаттиқлиги 5—6. Зичлиги 4000– 4710 кг/м³. Мўрт. П. нураганда оксидла-нади ва дегидратацияланади. Бунда қора қурум шаклидаги пиролюзит ҳосил бўлади. Оксидланиш зоналарида, нураш қобикларида ҳамда чўкинди фойдали қазилмалар конларида учрайди. Синоними — романешит. Закавказе ва Украинада йирик конлари бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил