Psixiatriya
Психиатрия (психо ... ва юн. Иатреиа — даволаш) — клиник тиббиёт соҳаси. Психик касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари, белгилари ва ривожланиш механизмларини ўрганади, уларнинг олдини олиш, даволаш ва беморларга тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш усулларини ишлаб чиқади.
Психик касалликларни дастлаб юнон врачлари ўргана бошлаганлар. Гиппократ психик касалликлар ҳам бошқа касалликлар каби ташқи муҳитнинг организмга салбий таъсири натижасида пайдо бўлишини биринчи бор айтган. Абу Али ибн Сино ҳам асаб ва руҳий касалликларни даволаш соҳасига кўпгина янгиликлар киритган. У психик касалликлар ҳақидаги хурофий тушунчаларни (масалан, бу касалликларни жинлар келтириб чиқаради деган фикрни) рад этиб, асаб ва руҳий касалликлар ҳам бошқа касалликлар каби ташки муҳитнинг одам организмига салбий таъсиридан ва организмнинг ўзида рўй берадиган ўзгаришлардан пайдо бўлади деб билган.
Психиатрия тиббий фан сифатида ХВИИИ аср охири — ХИХаср бошларида шаклланди. Шу пайтдан бошлаб врачлар психик касалликларга қарши дорилар қўллашга, шу касалликнинг табиий сабабларини ўрганишга кириша бошладилар. Психик касалликларнинг кўпгина турлари (жумладан, авваллари тузатиб бўлмайди деб ҳисобланган турлари) муваффақиятли даволанмоқда. Илгарилари ногиронликка чиқариб юбориладиган ўткир психоз билан касалланган беморларни тузатиб юбориш усуллари ишлаб чиқилди. Психиатрия касалхоналарининг йўналиши ўзгарди. Психиатрия илмининг кенг ривожланиши психиатрия имкониятлари кўламини оширди. Замонавий психиатрия ўткир психоз касаллигига учраган беморларнигина эмас, балки психопатия, неврозларни, алкоголизмни, кайфият ўзгарувчанлиги (эмоционал қўзғалувчанлик) ва уйқусизликни ҳам даволайди.
Психиатриянинг текшириш усуллари ўзига хос бўлиб, бошқа тиббий фанлардан бирмунча фарқ қилади. Психиатрия тиббиёт фанлари ичида энг кейин ривожланган фанлар қаторига киради. Ҳозирги даврда унинг моҳияти жуда ҳам кенг, чунки руҳий беморлардан ташқари ҳар қандай соматик касалликлар ҳам руҳий фаолиятнинг маълум даражада бузилиши билан ўтади ва шу боис психиатрия асосларини ҳар бир соҳадаги врач билиши зарур.
Психиатрия умумий психопатология ва хусусий психиатрияга бўлинади. Умумий психопатология руҳий хасталикларнинг умумий аломатлари, уларнинг кечиши ва ҳоказоларни ўрганади. Хусусий психиатрита эса руҳий хасталикларнинг алоҳида турларини кўриб чиқади, қиёсий диагностикаси ва даволаш масалаларини ўрганади.
Бундан ташқари, кейинги вақтда психиатриядан янги тармоқлар: болалар психиатрияси, ўсмирлар психиатрияси ва суд психиатрияси, ижтимоий психиатрия, наркология ажралиб чиқди. Психиатрияда физиология, психология, генетика ва бошқа фанларнинг эришган ютуқлари кенг қўлланади.
Руҳий беморларни даволаш имкониятлари кундан кунга кенгайиб бормоқда. Масалан, ХХ асрнинг 50-йилларидан бошлаб руҳий ўзгаришларни даволашда марказий нерв системасида содир бўладиган жараёнларга бевосита таъсир этадиган психофармакологик воситалар қўлланмоқда.
Ҳозирги замон психиатрияси фақат клиник фан бўлиб қолмай, балки ижтимоий ва психология масалаларини ҳал қилишда ҳам иштирок этади.
Ўзбекистонда 1- ва 2-ТошТИ, Врачлар малакасини ошириш институти, Педиатрия тиббиёт институти, Андижон, Самарқанд тиббиёт институтларида психиатрия кафедралари бор. О'збек олимларидан Х. Олимов, Ш. А. Миртолибов Т. И. Исмоилов, А. У. Шоюсупова, Р. С. Турсунова, М. Халилов ва бошқалар психиатриянинг энг долзарб масалалари устида тадқиқот ишлари олиб бормоқдалар.
Мирқобил Халилов[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |