Psixogeniyalar
Психогениялар (психо ва ген) — руҳий изтироб берувчи омиллар оқибатида келиб чиқадиган психик касалликлар гуруҳи. Психогениялар неврозлар ва реактив психозларга бўлинади. Руҳий изтироб берувчи омилларнинг кучига ва давомлилигига қараб ҳар кандай кишиларда ҳам психогениялар учраши мумкин, лекин уларнинг келиб чиқишига, албатта, қўшимча омиллар: руҳий ҳолатлар, жумладан, ақл-идрок даражаси, ишонувчанлик, ҳиссиётлар хусусияти ва бошқа касалликлар оқибати (миянинг шикастланиши, ички аъзолар хасталиклари, алкоголизм) ҳам сабаб бўлади. Кучли даражадаги таъсиротлар оқибатида реактив психозлар келиб чиқади. Реактив психозларнинг 3 та асосий моҳияти бор: 1) реактив психозлар ҳамма вақт ру-ҳий изтироблар оқибатида келиб чиқади; 2) беморлар кечинмаларида эса мана шу руҳий изтироблар акс этади; 3) руҳий изтироблар йўқолиши билан руҳий хасталик ҳам барҳам топади. Ўз навбатида, беморларнинг шахсий-конституционал моҳиятларига қараб асосан 3 хил неврозлар қайд қилинади: неврастения, истерия ва миядан кетмайдиган ҳолатлар неврози. Психогенияларга мубтало бўлган беморлар изтироб берувчи омиллар бартараф қилингандан кейин тезда ва бутунлай тузалиб кетиши мумкин. Бирок, узоқ давом этган изтиробли руҳий кечинмалар киши шахсининг ўзгариб кетишига олиб келиши эҳтимолдан холи эмас[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Тиббиётга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |