Психологизм (социологияда) — социологиянинг айрим йўналишларига (Габриэл Тарде, Чарлес Ҳортон Cоолей, Георге Ҳерберт Меад, неофрейдизм, структуравий-функсионал мактаб ва бошқаларга) хос методология усули. Психологизм ижтимоий муносабатларни ва структураларни психологик маълумотлар, инсон психикаси хусусиятлари, одамларнинг бевосита ўзаро ҳаракатларини таҳлил қилиш асосида тушунтиради. Психологизм бўйича, психология умуман бутун фалсафанинг, унинг барча соҳалари, хусусан, мантиқнинг (Wилҳелм Wундт ва бошқа фикрига кўра) асоси ҳисобланади. Психологизм тарафдорлари бирдан бир фан психологиядир, деб биладилар. Чунки, деб уқтиришади улар, барча фанларнинг обекти фақат маълум усуллар орқали билинган сезгилардир. Бундай қарашни биринчи галда эмпириокритицизм ва позитивизм вакиллари илгари сурадилар.

Адабиётлар