Pskov
Псков — Россия Федерацияси Псков вилоятидаги шаҳар. Великая дарёси бўйида. Темир йўл ва автомобил юллари тугуни. Аҳолиси 204,2 минг киши (1998). П. 12— ХИИИ асрларда Новгород республикаси таркибида, 14—15 асрларда Псков республикаси князлигининг маркази бўлган. ХИИИ—ХВИ асрларда П. — йирик савдо-иқтисодий ва маданий марказ. 1510-йилдан марказлашган Россия давлати таркибида. 1777-йилдан П. ноиблиги маркази. П. 1944-йил 23 августдан вилоят маркази. Иккинчи жаҳон уруши даврида шаҳарнинг 94% турар жой бинолари вайрон килинган. П. — му-ҳим саноат маркази. Етакчи тармоғи — машинасозлик. Электр жиҳозлари, ра-диодеталлар, телефон аппаратураси ва узоқ алоқа аппаратураси, сунъий ва синтетик тола ишлаб чиқариш машиналари тайёрланади. Енгил (тикувчилик, кунчилик, зиғир тола) ва озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Қурилиш материаллари ишлаб чи1арилади.
Педагогика институти, 2 театр, суратлар галереяси, Халқ, санъати музейи, тарих-бади-иёт ва меъморий музей-қўриқхонаси бор. Шаҳарнинг энг қад. қисми — Кром (Псков кремли). Мирожский (1156-йилгача), Ивановский (1243-йилгача), Снетогорский (1310) монастирларининг соборлари, Горкада Василий (1413), Примостеда Косма ва Дамиан (1463), Взвозда Георгийнинг (1494) нақшиндор приход черковлари, Поганкинларнинг тош палаталари (1645-йилгача)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |