Pudong masjidi
Пудонг масжиди (соддалаштирилган хитойча: 浦东清真寺; анъанавий хитойча: 浦東清真寺; пинйин: Пǔдōнг Қīнгзҳēнсì) – Хитойнинг Шанхай шаҳри Пудонг шаҳридаги масжид[1].
| Масжид | |
Пудонг масжиди
浦东清真寺 | |
| Жойлашуви | 31°14′08.9″Н 121°31′59.2″Э / 31.235806°Н 121.533111°Э |
| Манзил | Но. 375, Юаншен йўли, Пудонг, Шанхай, Хитой |
| Йўналиши | суннийлик |
| Меъморий услуб | Арабча |
| Бинокорлик | ???—1935 (асл бино) 1995 (ҳозирги бино) |
| Бино майдони | 1,650 м2 |
| Гумбазлар сони | 4 |
| Гумбазлар сони | 4 |
| Миноралар сони | 1 |
| Миноралар сони | 1 |
| Миноралар баландлиги | 40 |
Тарихи
Масжид дастлаб 1935-йилда Пудонг проспектидаги № 16 Вужиатингда қурилган. Кичик ўлчамлари туфайли 1984-йилда кенгайтирилди[2]. 1995-йилда масжид Пудонг тумани ҳукуматининг кўмаги ва маблағи билан ҳозирги жойида қайта қурилди[3].
Архитектураси
Масжид 1650 м2 майдонни эгаллаган бўлиб, ҳовли, намозхона, имом хонаси, таҳоратхона ва офисни ўз ичига олади. Бино ташқи кўриниши очиқ рангда. Яшил гумбазли. Асосий бино арабча меъморчилик услубида қурилган уч қаватдан иборат. Баландлиги 40 метр келадиган минора ва учта кичикроқ гумбаз бор. Масжидда китоблар, диний материаллар ва озиқ-овқат сотиладиган дўкон ҳам мавжуд.
Асосий намозхона 500 кишини сиғдира олади, орқа тарафида жума намози вақтида очиладиган қўшимча намозхонаси 300 кишига мўлжалланган ва аёллар намозхонаси 50 кишига мўлжалланган.
Транспорт
Масжидга Шанхай метросининг Юаншен стадиони стансиясидан шимол томон пиёда бориш мумкин.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Пудонг Мосқуэ, Шангҳаи,, Чина - Исламиc Cентерс, Масжидс Мосқуэс, Муслим Оwнед Бусинессес, Исламиc Счоолс анд Cоллегес“. исламиcфиндер.орг.
- ↑ „Травелинг ке Шангҳаи? Юк Мампир Шолат ке 5 Масжид Мегаҳ Ини“ (ид). Дреам Муслим Лифестйле. Қаралди: 2021-йил 10-август.
- ↑ „Шангҳаи Масжид Пудонг - иДЕАЛШангҳаи“. идеалшангҳаи.cом. 2015-йил 8-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 9-сентябр.