Pueblo
Пуэбло — индейс халқлари гуруҳи (хопи, зуни, керес, тано). АҚШнинг жануби-ғарбида (Ню-Мексико ва Аризона штатлари) яшайди. 32 минг киши (1987). Юта-ацтек тил оиласига мансуб тилларда сўзлашади, кересларники хокалтек тилларига яқин. Пуэбло номи (испанча — "қишлоқ") ўзига хос қишлоқлар — хом ғиштдан ёки қумлоқдан ишланган, ички майдони (саҳни) ва яланг девори бўлган кўп хоналик уйқалъалар (пуэбло) номидан олинган. Бундай уйнинг (1 —3 минг кишини сиғдирган) қаватлари (5—6 гача) террасалар билан баландга бўй чўзган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |