Puent-nuar
Пуэнт-нуар - Конго Республикасидаги шаҳар. Аҳолиси 576,2 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Транспорт йўллари тугуни. Мамлакатнинг Атлантика океани соҳилидаги энг муҳим ташқи савдо порти (четга марганец рудалари чиқарилади), портдан қисман Габон, Чад ва Марказий Африка Республикаси ҳам фойдаланади. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Тахта тилиш ва фанер заводлари, озиқ-овқат саноати корхоналари, поябзал фабрикаси, нефтни қайта ишлаш заводлари, кема верфи бор. Иссиклик электр стяси қурилган. Балиқ овланади. Шаҳар атрофида нефт, калий тузи конлари бор. Шаҳар 1883-йилда бунёд этилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |