Pufak astragal
Пуфак астрагал (лотинча: Астрагалус лептопҳйсус) – бурчоқдошлар оиласи астрагал туркумига кирувчи гулли ўсимлик тури. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига камёб, эндемик тур сифатида киритилган. Самарқанд ва Жиззах вилоятлари ҳудудида тарқалган. Арчазорлар ва тош шағалли тупроқларда тарқалган[1].
| Пуфак астрагал | |
|---|---|
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Эукариотлар |
| Тип: | Гулли ўсимликлар |
| Синф: | Икки уруғпаллалилар |
| Туркум: | Астрагал |
| Оила: | Бурчоқдошлар |
| Бинар номи | |
| Астрагалус лептопҳйсус | |
Тавсифи
Кўп йиллик поясиз ўт ўсимлик. Ўқ илдиз тизимига эга. Ингичка новдалари кўпроқ тупроқ остида ривожланади. Поя пастидаги барглари кетма кет жойлашган, шакли тоқ пацимон, 15—35 жуфт, узунлиги 10-20 см, кенглиги 3-7 см, хурпайган оқ туклар билан қопланган. Поя юқорисида жойлашган барглар чўзиқ тухумсимон, баъзан япроқчалари бир-бирига тегиб туради узунлиги 10-17 мм, эни 6-9 мм. Гулпояси ташқи томондан тартибсиз оқ туклар билан қопланган. Гулкосачабарглари узунчоқ найсимон, узунлиги 2,5 см, эни 3-4 мм. Гуллари йирик, узунлиги 3 см гача етади. Гултожибаргларининг ранги қизил. Меваси дуккак мева. Дуккаги юмалоқ тухумсимон, узунлиги 4 см гача етади, эни 3 см. Май ойида гуллаб, меваси июнда етилади. Уруғи орқали жинсий йўл билан кўпаяди
Тарқалиши ва ўсиш шароити
Жуда кам учровчи ўсимлик бўлиб учта жойда ўсиши аниқланган. Самарқанд, Жиззах вилоятлари: Туркистон ва Нурота тоғ тизмалари ҳудудида тарқалган. Ҳар хил ўтлар, шувоқлар ва арчазорлар орасида ҳамда тош шағалли ёнбағирларда, сурилмаларда ўсади. Чорва молларининг кўплаб боқилиши натижасида ареали қисқариб кетган. Нурота давлат қўриқхонаси ҳудудида муҳофаза остига олинган[2].
Манбалар
- ↑ „Астрагалус лептопҳйсус“.
- ↑ Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби И жилд, 2019.