Пуфак камера — ионлашган зар-ралар изларини қайд қилувчи асбоб. Дастлабки Пуфак камерани 1952-йилда Д. Глезер ихтиро қилган. Пуфак камера Вилсон камерасига ўхшаб зарраларнинг табиати ва хоссаларини аниклашга, уларнинг ўзаро таъсирлашуви ва парчаланиши тўғрисида тўлиқ маълумот олишга имкон беради. Пуфак камеранинг ишлаши зарра траекторияси яқинида ўта қизиган суюқликнинг қай-наб кетиши (майда буғ пуфакчалари ҳосил бўлиши) ҳодисасига асосланган. Пуфак камерада мембрана ёки поршен ёрдамида босимни тез пасайтириб суюкликнинг қайнаб кетишига эришилади (расмга қ.). Иш суюклиги сифатида кўпинча суюқ водород ва дейтерийдан (криоген Пуфак камера) ёки протон, фреон, пропан-фреон аралашмасидан (оғир суюқликли Пуфак камера) фойдаланилади. Қайнаб кетган суюклик қисқагина вақт мавжуд бўлади. Камера ўта сезгир ҳолатга келган (суюкдик қай-най бошлаган вақт)да унга ионлашган зарралар киритилади. Зарраларнинг излари бўйлаб пуфакчалар занжир ҳосил қилиб кўпая бошлайди. Пуфакчалар 0,1— 0,3 мм ўлчамга эга бўлганда, камера Л манба билан ёритилади ва излар О ва О2 объективлар ёрдамида суратга олинади (стереорасмга олиш дейилади). Шундан сўнг камерада босим оша бошлайди, пуфакчалар йўқола бошлайди ва камера яна ишлашга тайёр бўлади. Пуфак камерада иш сикли 1 секунддан қисқа вақт давом этади. Кучли магнит майдонида Пуфак камера ёрдамида за-рядланган зарралар траекториясининг эгрилик радиуси бўйича уларнинг им-пулси аниқланади. Пуфак камерадан кўпинча за-рядланган зарралар тезлаткичила фойдаланилади. Бунда камерада иш сиклининг бошланиши унга зарраларнинг кириш вақтига мое тушиши керак.

Адабиёт

  • Александров Ю. А. [и др.], Пузирковиэ камери, М., 1963.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил