500 евро

Пул – бу шундай махсус товарки, у ҳамма бошқа товарлар учун умумий эквивалент вазифасини бажаради. Пул умумий товарларни айрибошлашда асосий вазифасини бажаради. Қадимда пул вазифасини турли хил товарлар бажарган, масалан, чорва моллари, мол терилари, болта ва ҳоказо. Кейинчалик пул вазифасини қимматбаҳо металлар бажарган, чунки улар ўзини сифатини йўқотмайди ва пул ўрнини босишда жуда қўл келган. Пул оддий маҳсулот бўлиб қолмай, у ижтимоий қийматга эга, яъни ҳамма товарларни харид этиш воситаси бўлиб хизмат қилади.

Пул (форс-тожикча) – Ўрта Осиё хонликлари ва Яқин Шарқдаги айрим давлатларда қўлланган мис чақа пул. Масалан, 1 пул ХВИИИ-ХИХ асрларда Қўқон хонлигида 1/45—1/60 тангага, Бухорода 1 пул 1/40 тиллага, 1932-йилгача Эронда 1/40 қиронга тенг бўлган. Пул – ҳамма товарлар ва хизматлар айирбошланадиган, умумий эквивалент сифатида фойдаланиладиган, бошқа барча товарлар қийматини ифодалайдиган махсус товар; бозор иқтисодиётининг энг асосий воситаси. Пул ўз табиатига кўра, 3 хил хусусиятга эга: ҳамма нарсага айирбошланадиган муҳим харид воситаси, бойлик тимсоли, меҳнатни қиймат шаклида ўлчаб берадиган восита.

Қоғоз пулларнинг муомалага киритилиши

Манбаларга кўра, дастлабки қоғоз пуллар Х асрнинг охири ХИ асрнинг бошларида Хитойда чиқарилган. Хитойда қоғоз пуллар муомалага чиқишида мамлакатда қоғознинг кашф этилганлиги ва босма машиналарининг яратилганлиги муҳим аҳамият касб этган. Дастлаб муомалага чиқарилган қоғоз пуллар „эркин танга“, кейинчалик „қимматбаҳо қоғоз тангалар“ деб юритилди, улар мамлакатда эркин айланадиган тўлов воситалари бўлсада олтин ёки товарлар билан таъминланмаган эди.

Ўзбекистонда қоғоз пуллари

1918-йилдан бошлаб дастлаб Бухоро амирлигида муомалага чиқарилган. Муомалага чиқарилган номинали 20, 60, 100, 200, 300, 500, 1000, 2000, 3000, 5000, ва 10000 қоғоз пуллар танга деб аталган.

Пул айирбошлаш, тўлов, қиймат ўлчови, жамғариш (бойлик тўплаш) каби вазифаларни бажаради. Қиймат ўлчови – товарлар қиймати миқдори пул орқали ўлчанади. У бошқа ҳамма товар қийматини ифодалайди; айирбошлаш воситаси – Пул воситасида товарлар олди-сотди қилинади; жамғариш воситаси – пул ўзида меҳнатни гавдалантиргани учун бойликнинг умумий шаклига айланади. Агар товар ишлаб чиқарувчи ўз товарини сотиб, Пулга бошқа товар сотиб олмаса, у Пулни жамғаради. Пул жамғариш учун, айниқса, пул қадрининг сақланиши муҳим аҳамиятга эга; тўлов воситаси – товарга уни сотиб олинган вақтда эмас, балки маълум муддатдан сўнг ҳақ тўланадиган товар муомаласи жараёнида юзага келади. Насияга сотилган товарлар ва хизматлар ҳақи тўланганда, қарз қайтарилганда Пул тўлов воситаси ролини бажаради. Пулнинг бу вазифаси муомаланинг турли кредит воситалари – вексел, чек, банкнотлар келтириб чиқаради. Пул шаклига кўра, нақд пул (аниқ моддий шаклга, яъни қоғоз, танга) ва нақд бўлмаган Пул (аниқ моддий шаклга эга бўлмаган, банкдаги бир жорий ҳисобварақдан бошқасига кўчириб ёзиб қўйиш орқали ҳаракат қилувчи пул) кўринишида бо'лади. Муомала доираси даражасига кўра, миллий Пул (асосан, мамлакат ҳудудида амалда бўладиган), халқаро ёки мамлакатлараро (байналмилал) пулга бўлинади. Махсус чиқариладиган жаҳон Пули йўқ, аммо умумий универсал тўлов воситаси ролини энг қадри юқори, эркин алмаштириладиган пул ўйнайди. Ҳозирги пайтда дунёда АҚСҲ доллари, Англия фунт стерлинги, Япония иенаси ва 2002-йил январдан муомалага киритилган Европа Иттифоқи мамлакатларининг пул бирлиги – евро жаҳон пули вазифасини бажаради[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар