Pul fetishizmi
Пул фетишизми (франс. Фетичеисме, португалча фетиcо — тумор, мўъжиза) — пулни илоҳийлаштириш, унда мўъжизавий куч бор деб караш, унга сиғиниш. Пулнинг товарлик табиатини, пул билан товар массаси ўртасидаги алоқаларни тушунмаслик, шунингдек, иқтисодиётда ва ҳаётда пулнинг аҳамияти ва ўрнини бўрттириб кўрсатиш Пул фетишизмини пайдо этади. Пул фетишизми жуда яшовчан, айниқса, пулга деярли ҳамма нарса сотиладиган ва сотиб олинадиган, пулга эгалик жамиятда катта иқтисодий имкониятлар очиб берадиган, обрў-эътиборни оширадиган жамиятларда бу нарса яққол кўринади. Жамиятда соғлом иқтисодий муносабатлар ва маънавиятнинг юксалиши билан Пул фетишизми йўқолиб боради.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |