Пул ислоҳотлари — миллий валютани мустаҳкамлаш, пул бирлигини барқарорлаштириш ва пул муомаласини тартибга солиш мақсадида давлат томонидан мамлакат пул тизимини тўлиқ ёки қисман қайта ташкил этиш. Пул ислоҳотлари қоғоз пул белгиларининг ҳаммаси ёки бир қисми қадрсизланганда ва уларнинг ҳажми кўпайиб, янгиси (қоғоз ёки металл) билан алмаштириш лозим бўлганда, пулнинг олтин қиймати ёки валюта курси ўзгарганда, пул тизимига ўзгартиш киритиш зарур бўлганда ўтказилади. Пул ислоҳотлари мамлакатдаги иқтисодий ҳолатга, пулнинг қадр-сизланиш даражасига ва давлатнинг сиёсатига боғлиқ ҳолда турли усуллар-да: ортиқча қоғоз пулларни йўқ қилиш йўли билан пул ҳажмини камайтириш (дефлясия); эски пул белгиларини йўқ қилиб, янги қоғоз пул белгиларини зарур миқдорда чикариш (нуллификация); эски пул белгиларини йирикроқ янги пул белгиларига алмаштириш (деноминация); пул бирлиги ёки қоғоз пул бирлиги курсининг металл қиймати ва чет эл валютасига нисбатан курсини пасайтириш (девалвация); пул бирлигидаги металл қиймати ёки қоғоз пул курсини ташки давлатлар валютасига нисбатан ошириш (ревалвация) ва бошқа шаклларда амалга оширилади.

Собиқ Иттифоқ (Россия)да 1922—23 йилларда эски 1 млн. рубл янги 1 рублга, Германияда Биринчи жаҳон уруши ва ундан сўнгги даврларда пулнинг ҳаддан ташқари қадрсизланиши натижасида 1924-йилги Пул ислоҳотлари даврида янги 1 марка эски 1 трлн. маркага, Грецияда 1944-йил ноябр

да 50 млрд. драхма янги 1 драхмага алмаштирилган эди. Иккинчи жаҳон уруши якунланиши арафасида ва ундан кейин бир қатор хорижий давлатларда Пул ислоҳотлари (Белгия — 1944-йил, Франсия, Дания, Голландия ва Норвегия — 1945-йил, Япония — 1946-йил, Австрия — 1947-йил) амалга оширилди.

Ҳозирги Марказий Осиё ҳудудларида муҳим Пул ислоҳотлари Амир Темур ҳукмронлик қилган даврдан бошланган. Унинг ташаббуси билан ўша давргача муомалада бўлган майда мис тангалар ўрнига сифат ва ҳажм жиҳатдан бир неча марта ортиқ бўлган, йирик қийматга эга олтин ва кумуш тангалар зарб этила бошлаган. Амир Темур тасарруфида бир неча зарбхоналар бўлганлиги ва уларда зарб этилган тангалар Европада ҳам машҳур бўлганлиги ҳақида кўп маълумотлар бор. Биргина Ғарбий Эрон ва Озарбайжонда Амир Темурнинг номи битилган 120 турдан ортиқ олтин ва кумуш тангалар муомалага киритилган. Мирзо Улуғбек томонидан 1428-йил амалга оширилган Пул ислоҳотларида илгари зарб этилган мис тангаларнинг муомалада бўлиши тақиқланган. Бир қатор шаҳарларда — Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Шоҳрухия, Андижон, Қарши ва Тер-мизда янги тангалар зарб этила бошлаган. Эски тангаларни янги тангаларга алмаштириш тугаллангандан кейин, фақат Бухородаги зарбхона фаолияти сақлаб қолиниб, қолганлари ёпилган.

Шайбонийлар даврида ҳам тангалар зарб килишда янгилик киритилган. Ол-динги хукмдорлар томонидан зарб этилган тангалардаги ёзувлар устига янги тамғалар зарб қилиниб, муомалага чиқарилган. Бу даврда, асосан, динор номи билан юритилган жуда кўп миқдордаги мис тангалар ва вазни 3 г бўлган кумуш тангалар муомалада бўлган.

ХИХ асрнинг бошларидан Бухоро амирлигида вазни 4,5 г лик „тилло“ номи (олтин) билан тангалар зарб этилган. Кумушдан ишланган танга деб аталувчи пул бирликлари 1920-йилга қадар муомалада юрган. Бухоро амирлигида 1918-йилдан бошлаб муомалага номинали 20, 60, 100, 200, 300, 500, 1000, 2000, 3000, 5000 ва 10000 тангалик қоғоз пуллар чиқарилган. 1921-йилда Бухоро Халқ банки муомалага янги, номинали рублда кўрсатилган қоғоз пулларни чиқара бошлади. Бу пуллар 3000, 10000 ва 20000 рубл номиналига эга бўлган. 1922-йилда Бухоро Халқ банки томонидан деноминация амалга оширилиб, пулнинг номинали юзлаб марта камай-тирилган ва 1, 5, 10, 25, 100 рубллик янги пуллар муомалага чиқарилди. Аммо кўп ўтмасдан, кучли инфлясия натижасида паст номиналдаги пул белгилари бозор эҳтиёжларини қондира олмади ва 1000, 2500, 5000 рубллик пуллар босиб чиқарилди. 1920—21 йилларда Хоразм Совет Халқ Республи-каси (ХСХР) томонидан муомалага 250, 500, 750, 1000, 2000, 5000 ва 10000 рубл номиналида ипакдан қўлда тўқилган махсус пул белгилари чикарилган. Ушбу пуллар ХСХР тугатилганга қадар, яъни 1924-йилгача муомалада бўлган. Юқори инфлясия натижасида 1922 — 23 йилларда ХСХР томонидан деноминация амалга оширилиб, эски пулларнинг устига уларнинг янги но-миналини кўрсатувчи тамгалар босилган. 1921—22 ва ундан кейинги йилларда Пул ислоҳотларини ўтказишга қаратилган қатор тадбирлар Туркистон АССРда амалга оширилди. 1923—24 йилларда Бухоро ва Хоразм Халқ Республикаларининг пул белгилари РСФСР пул белгилари (рубл червон) билан алмаштиридди. Фуқаролар уруши даврида Туркистон фронтлар ҳалқаси ичида қолганда Тошкентда Туркистон АССРнинг пули — туркбонлар чиқарилган. Кейинчалик 1921-йил 1-январ

дан бошлаб Туркистонда 3 ой давомида Пул ислоҳотлари ўтказилиб, туркбон РСФСР пул бирлигига 10:1 нисбатда алмаштирилди. 1947-йилда собиқСССРда Пул ислоҳотлари ўтказилди, маҳсулотларни тақсимлашда карточка тизими тугатилди ва давлат кооператив чакана савдоси нар-хида ягона тартиб ўрнатилди. Муомаладаги ҳамма пул белгилари 10:1 нисбатда янги пул белгиларига алмаштирилди. 1950-йилга келиб олтин товар за-хирасининг кўпайиши, чет эл валютасига нисбатан пул курсининг ошиши, нархлар масштаби ўзгариши 1961-йилда муомаладаги пул белгиларини 10:1 нисбатда янги пул белгиларига алмаштирилишига олиб келди.

Ўзбекистон Давлат мустақиллигига эришгач, Россия ўз миллий валютасини чиқаргунга қадар бошқа собиқ Ит-тифоқ республикалари сингари вақтинча рубл зонасида қолди ва мамлакатда амалда бўлган иқтисодий шарт-шароитларни ҳисобга олиб, ўз миллий валютасини муомалага киритишни икки босқичда амалга оширди. Би-ринчи босқич: 1993-йилнинг 15-ноябрдан иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақа ва аҳоли даромадларининг ўз вақтида тўланишини, республика ички истеъмол бозорини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов воситаси сифатида 1961—92 йиллардаги рубл банкнотлари ва Россия банкининг 1993-йилдаги рубли билан параллел равишда 1:1 нисбатда оралиқ валюта сифатида „сўмкупон“ муомалага киритилди. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки муомалага қиймати 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100, 200, 500, 1000, 5000, 10000 сўмкупон қоғоз пулларни чиқарди. Иккинчи босқич: 1994-йил 1-июлидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси сўм 1 сўм = 1000 сўмкупон нисбати билан муомалага киритилди. Марказий банк муомалага қиймати 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100 сўм бўлган банк қоғоз пуллари (банкнотлар) ва 1, 3, 5, 10, 20, 50 тийин бўлган металл тангалар чиқарди.

Ўзбекистон Республикаси ўз миллий валютасини муомалага киритиши, икки босқичли банк тизими ва муста-қил пул тизими ташкил этилиши пул-кредит сиёсатинп эркин юритиш им-конини берди. Ҳисобкитобларни енгиллаштириш мақсадида 1997-йилдан бошлаб муомалага 200 сўмлик, 1999-йилдан 500 сўмлик ва 2001-йилдан 1000 сўмлик банк қоғоз пуллари (банкнотлар) муомалага чиқарилди.

Файзулла Муллажонов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил