Пул массаси — хўжалик айланмасига хизмат кўрсатадиган ва хусусий шахслар, корхоналар ва давлатга тегишли харид ва тўлов воситаларининг жами ҳажми. Пул массаси муомаладаги ва жами Пул массасигабўлинади. Муомаладаги Пул массаси муайян даврда, муайян санада ҳаракатда, муомалада бўлган пул миқдорини, жами Пул массаси муомалага чиқарилган пулларнинг тўлиқ миқдорини билдиради. Унга нақд пуллар, корхоналар ва аҳолининг банкларда ҳисоб варақларда сақланаётган пул маблағлари, тўланиши шарт бўлган пул мажбуриятлари киради. Товар айирбошлаш ва тўлов-ҳисобкитоб муносабатлари шаклларининг ривожланиши билан муомалада юрган Пул массасининг таркиби ва тузилмаси жиддий ўзгаришларга учрайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил