Пул муомаласи — пулнинг бажарилган иш, кўрсатилган хизматлар, сотиб олинган товарлар ҳаққини тўлаш, ҳисоб-китоблар ва тўловларни амалга ошириш, нафақалар бериш, қарзларни қайтариш воситаси сифатида фойдаланиш жараёнидаги узлуксиз ҳаракати. Пул муомаласи ҳар бир мамлакат пул тизими миқёсида амалга ошади. Пул муомаласи нақд ва нақд бўлмаган муомалага бўлинади. Нақд пул банкдан чиққач, корхона, ташкилотлар кассасига ва аҳоли қўлига ўтади. Олди-сотди ва тўлов ҳаракатлари бажарилгач, яна банкка қайтади. Нақд бўлмаган пул муомаласига фирма, корхона, ташкилотларнинг банкдаги ҳисобида турган пулнинг ҳаракати киради ва бундай муомала чек, кредит карточкаси, вексел, облигация, сертификат ва бошқа воситалар ҳаракати шаклида олиб борилади. Пул муомаласи жараёнларига иштирок этадиган пуллар 2 га бо'линади. 1-актив пуллар,2-пассив пуллар.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил