Пул тизими — муамлакатнинг пул белгилари, пул бирликлари, пул эмиссияси қоидалари ва муомаласи шакллари, мамлакатда миллий қонунчилик билан жорий этилган пул муносабатлари. Тарихан Пул тизимининг металл пул муомаласи ва пул белгилари (қоғоз пуллар) муомаласи кўринишлари бор. Ўз навбатида металл пул муомаласи тизими биметаллизм ва монометаллизмга бўлинади. Ўзбекистон Республикасининг ҳозирги Пул тизими 1995-йил 21 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги қонунга муво-фиқ ташкил этилган. Расмий пул бирлиги сўм. Сўмнинг чет эл валюталарига нисбатан курсини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилайди ва матбуотда эълон қилади. Ўзбекистон ҳудудида нақд пуллар (банкнотлар ва тангалар) ʻва нақд бўлмаган пуллар (кредит муассасаларида ҳисобварақлардаги маблағлар кўринишида) амал қилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки нақд пулларни чиқариш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси худу-дида муомалада бўлишини ташкил этиш ва муомаладан чиқариш бўйича мутлақ ҳуқуқларга эга.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил