Pul yuvish
Пул ювиш — жиноят натижасида қўлга киритилган пул ёки бошқа мулкка қонуний тус бериш, яъни ноқонуний йўллар билан топилган мулкни очиқчасига фойдалана олиш учун норасмий иқтисоддан расмий иқтисодга олиб ўтиш.[1] Аммо баъзи бир қонун тизимларида „пул ювиш“ атамаси терроризмни қўллаш, солиқ тўламаслик ва халқаро санксияларни айланиб ўтиш каби бошқа турдаги молиавий жиноятлар ҳақида гапирилганда ҳам қўлланади.
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш яни мулк(пул маблаģлари ёки бошқа мол мулк)жиноий фаолият натижасида топилган болса, уни ўтказиш мулкка айлантириш ёхуд алмаштириш йўли билан унинг келиб чиқишига қонуний тус бериш ҳудди шунингдек бундай пул маблаģлари ёки бошқа мол-мулкнинг асл хусусиятини, манбаини, тасарруф этиш.
Таърифи

Пул ювишда тушумларнинг асл манбалари яширилади. Бу жараённинг бошида баъзан қалбаки ҳужжатардан фойдаланилади. Учинчи шахслар ҳужжатларидан фойдаланилган ҳоллар ҳам учраб туради.
„Пул ювиш“ атамаси (инглизча: моней лаундеринг) 1920-йилларда АҚСҲда юзага келган деган фикр бор. Бу фикрга кўра, ўша пайтларда Америкалик мафия гуруҳлар ноқуниний йўл билан қўлга киритилган пулларга қонуний тус бериш учун автоматлаштирилган кир ювиш жойларини сотиб олишган ёки ўзлари очишган. Бу фикр тўғри ёки нотўғрилигидан қатъий назар, ҳозир „пул ювиш“ атамаси кенг қўлланади.[1]
Глобализация шарт-шароитларида пул ювиш учун кўп ҳолларда офшорлардан фойдаланилади. Офшорлар бу (инглизча: оффшоре — „қирғоқ нарисидаги“) „солиқ жаннати“ бўлган мамлакатлардир. Бундай мамлакатларда маблағ эгалари анонимлиги ва махфийлиги кафолатланади.
Пул ювиш қадамлари
1. Жиноят
- Коррупсия ва порахўрлик;
- Фирибгарлик;
- Уюшган жиноят;
- Наркотик моддалар савдоси ва одам савдоси;
- Экологик жиноятлар;
- Терроризм;
- Бошқа жиноятлар (оғирлиги даражасидан қатъий назар).
2. Жойлаштириш
- Жиноятдан олинган фойдани тижоратга татбиқ этиш.
3. Изларни чалкаштириш
Пулни жиноий манбалардан узоқлаштириш
- Пулни бошқа ҳисобларга юбориш;
- Пулни бошқа мамлакатларга юбориш.
4. Интеграция — қонуний эришилган бойлик кўринишини яратиш
- Ювилган пулларни жиноятчиларга қайтариш.
Пул ювиш билан курашиш
Пул ювиш билан самарали курашиш учун қуйидаги идоралар ҳамкорликда иш тутиши зарур:
- қонун чиқарувчи идоралар;
- ижро этувчи идоралар ёки министрликлар;
- суд идоралари;
- қонунни ҳимоя қилиш идоралари;
- молиявий қидирув бўлинмалари;
- Марказий банк, турли текширувчи идоралар ва бошқа молиявий ва молиявий бўлмаган маҳкамалар.
Бундан ташқари, пул ювиш билан курашиш учун банк каби хусусий маҳкамалар ҳам ҳамкорликда иш юритиши керак. Пул ювиш учун бўлган курашни жаҳон миқёсида мувофиқлаштириш учун 1989-йил Г7 нинг Париждаги саммитида Пул ювиш билан курашишнинг молиявий чораларини ишлаб чиқиш гуруҳи (инглизча: Финанcиал Аcтион Таск Форcе он Моней Лаундеринг, ФАТФ) тузилган.
Ўзбекистонда пул ювиш
Оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистонда содир бўлаётган пул ювиш ҳолатлари ҳақида тез-тез ёзиб турилади. Айниқса ғарб мамлакатлари газета-журналларида бу мавзу кўп ёритилади.
Гулнора Каримова
2014-йил март ойида Швейсария мамлакатининг Бош прокуратураси „Швейсария Бош прокуратураси ноқонуний пулларни ўзлаштиришда гумонланаётган тўрт ўзбек фуқароси билан бирга Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова устидан ҳам текширув бошлаганини маълум қилди.“[2] Швейсариялик айбловчилар Каримовани пул ювишда айбдорликда гумон қилиб 2013-йилдан бери текширишаётганини билдиришди.[3] 2013-йилнинг июл ойида Каримова Бирлашган миллатлар ташкилотига Ўзбекистоннинг элчиси лавозимидан ва бошқа халқаро ташкилотлардаги лавозимларидан туширилганидан кейин ўз дипломатик дахлисизлигини қўлдан бой берган.[3]
Швейсария расмийлари 2012-йилнинг июл ойида Каримовага яқин пул ювишда айбланган тўрт кишига қарши жиноий иш очишганини билдиришди. Уларнинг айтишича, Каримовага қарши текширувлар 2013-йил сентабр ойида бошланган.[2]
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Дуҳаиме, Чристине „Wҳат ис Моней Лаундеринг? Дуҳаиме'с Финанcиал Cриме анд Анти-Моней Лаундеринг Лаw“. 2014-йил 26-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-март 2014-йил.
- ↑ 2,0 2,1 „Швейцария Гулнора Каримовани гумонланувчи деб эълон қилди“ (12-март, 2014). Қаралди: 13-март, 2014.
- ↑ 3,0 3,1 „Узбек пресидент'с даугҳтер фаcес Сwисс моней-лаундеринг инвестигатион“ (13-март 2014-йил). Қаралди: 12-март 2014-йил.
Ҳаволалар
- Пул ювиш Опен Диреcторй лойиҳасида (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-02-27 санасида архивланган) (ингл.)
- „Пул ювиш“ нималигини Википедиядан сўранг, Озодлик радиоси, 13-март, 2014