Пула — Хорватиядаги шаҳар, Истрия ярим оролда. Аҳолиси 62,3 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Адриатика денгизи соҳилидаги порт. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Кемасозлик, кимё, ёғочсозлик, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Археология музейи ташкил этилган. Милоддан аввалги И аср — милодий ИИ асрларда қурилган меъморий обидалар (зафар арки, Август ибодатхонаси ва бошқалар), шунингдек, ВИ—ХВИИ аср ларга оид бинолар сакданган. Туризм марказларидан.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил