Пулмонология (лот. пулмонис -ўпка ва ...логия) — клиник тиббиётнинг бир бўлими бо'либ, ўпка, бронхлар ва плевра касалликларини ўрганади. Уларни аниқлаш, даволаш ва олдини олиш усулларини ишлаб чиқади. П. нисбатан янги соҳа бўлганлиги учун 70-йиллар охирларидан бошлаб уни мукаммал ўрганишга киришилди. Илгари Ўзбекистннда "пахта якка хокимлиги" натижасида юзага келган экологик ўзгаришлар ва кўп миқдорда ишлатилган пестицидлар таъсирида ўпканинг сурункали носпецифик касаллиги, айниқса, қишлоқ жойларида кўпайиб кетган эди, шуларни ҳисобга олиб Тошкентда 1978-йил Тошкент врачлар малакасини ошириш ит-ти қошида клиник П. кафедраси ташкил этилди ва Ўзбекистонда пулмоноглар илмий мактаби ва пулмонология хизмати яратилди. Ҳозирги Ўзбекистоннинг шаҳарлари ва вилоятларида П. бўлимлари ташкил қилинган.

1989-йил дан Сил илмий тадқиқот институти Фтизиатрия ва пулмонология илмий тадқиқот институтига айлантирилди ва у Ўзбекистонда шу соҳадаги йирик илмий марказ бўлиб қолди. 1990-йилда Фтизиатрия ва пулмонология илмий тадқиқот института қошида Республика пулмонология маркази ташкил қилинди. Бу марказ П. соҳасидаги илмий тадқиқот ва амалий ишларни координация қилиб боради. Ўзбекистонда Марказий Осиёда биринчи бўлиб носпецифик ўпка касалликлари (бронхиал астма, сурункали бронхит)нинг эпидемиологияси, функсионал диагностикаси, фармакотерапияси, иммунологик ва клиник аллергологияси, унинг генетик механизмлари, биоритмологик ташки лий системаси ва патогенетик терапия ҳамда меқнат қобилиятини тиклашнинг илмий асослари ишлаб чиқилди. П.да турли тадқиқот усуллари: рентгенологик (томография, бронхография), эн-доскопик (трахеобронхоскопия), функсионал диагностика усуллари ва ҳоказо қўлланади. Пулмонология Ўзбекистондаги мавжуд тиббиёт институтлари, врачлар малакасини ошириш институтида П. кафедралари, шунингдек, клиник шифохоналар таркибида П. бўлимлари фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистонда П.нинг ривожланишида А.М. Убайдуллаев, Д. Х. Маҳмудова, Ш. У. Исмоилов, М. А. Якимова, Б. С. Арипов ва бошқа олимларнинг хизматлари катта.

Абдулла Убайдуллаев.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил