Pulsoksimetr

Пулсоксиметр (инглизча: Пулсе охиметрй) — капилляр қоннинг кислород билан тўйинганлигини инвазив бўлмаган услубда ўлчайдиган тиббий асбоб.
Пулсоксиметрнинг замонавий версияси Такуо Аояги томонидан 1974-йилда Япониянинг Ниҳон Коҳден компанияси учун ишлаб чиқилган.[1]
Ишлаш принсипи
Пулсоксиметр — бу кислородли қон фоизини кўрсатадиган қулай ноинвазив ўлчаш мосламасидир. Аниқроқ айтганда, у оксигемоглобиндаги артериал гемоглобиннинг (қондаги кислород ташувчи оқсил) фоиз миқдорини кўрсатади. Ўпка касаллиги бўлмаган беморлар учун одатда қабул қилинадиган диапазонлар 95-99 фоизни ташкил қилади.[2] Одатдаги пулсоксиметрда фотодиодга қаратиб жойлаштирилган, импулслар юборувчи бир жуфт кичик ёруғлик диодлари (ЛЕД) бўлган микропроцессордан фойдаланилади. Одатда, қурилма юзаки қон айланиши мавжуд бўлган жойга, масалан, бармоқ ёки қулоқ соҳасида қўлланади. Бир ёруглик диодининг тўлқин узунлиги 660 нм (қизил), иккинчиси эса 940 нм (инфрақизил) тўлқин узунлигига эга.[3][4]
Ушбу тўлқин узунликларида ёруғликнинг ютилиши кислородга тўйинган ҳамда кислородсиз қон учун сезиларли даражада фарқ қилади:
- Оксидланган гемоглобин кўпроқ инфрақизил нурланишни ўзлаштиради ва кўпроқ қизил нурни узатади — 940 нм.
- Кислородсиз гемоглобин кўпроқ қизил нурни ўзлаштиради ва кўпроқ инфрақизил нурланишни узатади — 660 нм.
Чекловлар
- Пулсоксиметр гемоглобин қайси молекула билан боғланганлигини аниқлашга имкон бермайди, шунинг учун уни ис гази билан заҳарланишда ишлатмаслик керак;[5]
- Қурилманинг ўлчов аниқлигига гипотония, паст тана ҳарорати, жисмоний фаоллик таъсир қилади;[6]
- Қондаги метилен кўки моддаси натижаларни бузиб кўрсатиб, қийматларни пасайтириши мумкин;[7]
- Қора, кўк ва яшил тирноқ лаклари қурилманинг тўлқин узунлигига таъсир қилади.[8]
Манбалар
- ↑ „Такуо Аояги, Инвентор оф тҳе Пулсе Охиметер, Диэс ат Аге 84“. спеcтрум.иэээ.орг. Қаралди: 2021-йил 11-ноябр.
- ↑ „Принcиплес оф пулсе охиметрй“. фрcа.cо.ук. 2015-йил 24-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 11-ноябр.
- ↑ „Принцип работы пульсоксиметра“. чоиcеммед.ру. Қаралди: 2021-йил 11-ноябр.
- ↑ „Принcиплес оф Пулсе Охиметрй Течнологй“. охиметрй.орг. 2015-йил 18-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 11-ноябр.
- ↑ „Пулсе охиметрй ин севере cарбон монохиде поисонинг“. пубмед.нcби.нлм.ниҳ.гов. Қаралди: 2021-йил 11-ноябр.
- ↑ „Тҳе cорреcт усе оф пулсе охиметрй ин меасуринг охйген статус“. нурсингтимес.нет. Қаралди: 2021-йил 11-ноябр.
- ↑ „Пульсоксиметрия“. cйберленинка.ру. Қаралди: 2021-йил 11-ноябр.
- ↑ „Тҳе эффеcт оф наил полиш он пулсе охиметрй“. пубмед.нcби.нлм.ниҳ.гов. Қаралди: 2021-йил 11-ноябр.