Puma (kompaniya)
Пума СЕ — Пума бренди остида спорт поябзали, кийим-кечак, анжомлар ва парфюмерия ишлаб чиқаришга ихтисослашган Германия саноат компанияси.
| Хизматлари | Оммабоп компания |
|---|---|
| Биржа листинги | ФWБ: ПУМГ |
| Қачон асос солинган | 1948 |
| Жойлашуви |
|
| Асосчи(лари) | Рудолф Дасслер |
| Маҳсулот(лар)и | спорт маҳсулотлари |
| Даромади |
|
| Айланма даромади |
|
| Соф фойдаси |
|
| Ишчилар сони |
|
| Вебсайти | www.пума.cом |
Тарихи
Биринчи жаҳон урушидан кўп ўтмай, 1920-йилларнинг бошларида Дасслер оиласи оилавий бизнесни — поябзал тикишни ташкил этишга қарор қилишди. Дасслер оиласининг биринчи маҳсулотлари ногирон спортчилар (улар урушдан кейин кўп эди) машғулотлари учун ортопедик поябзал ва шиппаклар эди. Уларнинг материали эскирган ҳарбий формалардан, тагликлари эса эски автомобил шиналаридан кесилган. Ака-ука Адолф (Ади) ва Рудолф (Руди) Дасслер ушбу оилавий бизнесда асосий рол ўйнашган, 1924-йилда улар „Ака-ука Дасслер поябзал фабрикасини“ („Гебрüдер Дасслер“) расман рўйхатдан ўтказишган. Қарама-қарши характерга эга бўлган икки ака-ука бир-бирини тўлдирарди — Адолф хотиржам ва мувозанатли ишлаб чиқарувчи, Рудолф эса фаол ва хушмуомала сотувчи эди[1].
1925-йилда Адолф дунёдаги биринчи тикилган тишли футбол буцаларини ихтиро қилди ва тикди. Футбол модели қулай бўлиб чиқди ва гимнастика шиппаклари билан биргаликда Дасслерснинг асосий маҳсулотига айланди. Уларнинг оёқ кийимларига бўлган талаб шунчалик катта эдики, 1926-йилда улар 25 киши ишлайдиган ва кунига 100 жуфт поябзал ишлаб чиқарадиган фабрика қуришга муваффақ бўлдилар. 1928-йилда ака-укаларнинг Жозеф Вайцер билан биргаликда ишлаб чиққан „тишлари“ немис бюросидан патент олди. 1928-йилда Амстердамда бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида ака-укаларнинг поябзали биринчи марта йирик спорт мусобақаларида пайдо бўлди. 1932-йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтган Олимпиадада германиялик Артур Жонат Дасслер поябзалида қатнашиб, 100 метрга югуришда учинчи бўлди. Бу спортчилар билан ҳамкорликка асосланган реклама кампаниясининг биринчи йирик муваффақияти эди[1].
Иккинчи Жаҳон уруши бошланганидан сўнг, ака-ука Дасслернинг иккаласи ҳам фашистлар партиясининг содиқ аъзолари бўлишларига қарамай, Дасслер фабрикалари фашистлар томонидан мусодара қилинди ва ака-укаларнинг ўзлари фронтга жўнатилди. Фабрикалардан бирида нацистлар танкга қарши қўл гранатамётларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга ҳаракат қилишди, аммо фабрика жиҳозлари бундай ишлаб чиқаришга мос келмасди, шу сабабли бир йилдан кейин немис аскарлари учун машғулот поябзалларини ишлаб чиқариши учун Адолф армиядан қайтарилган[1].
Бавариянинг Ҳерзогенаурач шаҳарчаси Америка ишғол зонасига тушиб қолди. Рудолф ҳарбий асирлар лагерида тушади, Дасслер фабрикаси товон тўлаш шартларига кўра, Қўшма Штатларга 1000 жуфт хоккей конкисини етказиб беради. Конкилар учун компенсация сифатида АҚШ армиясида фойдаланишдан чиқарилган анжомлар — чодирлар, эски бейсбол қўлқоплари ва бошқаларни олинади. 1946-йилда оккупация тугаб, Рудолф ҳарбий асирлар лагеридан қайтиб келади. Ака-укалар оилавий бизнесни деярли нолдан қайта бошлашга мажбур бўлишган. Дасслер пояфзаллари яна эски ҳарбий кийим-анжомлардан ишлаб чиқарилди ва 47 ходимга товарлар (ёғоч, ип ва бошқалар) билан маош тўланган[1].

1948-йилнинг баҳорида, оталарининг вафотидан кўп ўтмай, ака-ука жанжал натижасида ажралишди. Рудолф янги заводни, Адолф эса эскисини олди. Улар оилавий корхона номи ва рамзларидан фойдаланмасликка келишиб олдилар. Ади ўз компаниясини Аддас деб номлади ва Руди ўз компаниясини РуДа (Рудолф Дасслердан) деб номлади. Аммо бир неча ойдан кейин Аддас адидасга (Ади Дасслернинг қисқартмаси), Руда эса „Пума“га айланди. Шундай қилиб, ўша пайтдаги дунёга машҳур бренд — Дасслер тарихга айланди. Ака-укаларнинг ўзлари ҳаётлари сўнггигача жанжал сабаблари ҳақида сукут сақлашди. Балки Руди америкалик зобитлар билан танишлигидан фойдаланиб, урушдан кейин уни ҳарбий асирлар лагеридан олиб чиқишга уринмагани учун Адини ҳеч қачон кечира олмагандир. Ёки улар шунчаки, отасидан қолган меросни баҳам кўра олмаганлар. Ҳар ҳолда, оилавий бизнес қулагандан кейин ака-ука бир-бирлари билан гаплашишмади (суддан ташқари), Пума ва адидас энг ашаддий рақобатчиларга айланди.
Эгалари ва бошқаруви
Пума компаниясининг асосий аксиядори Франсиянинг ППР компаниялар гуруҳидир (79,90 %), қолган аксиялари эркин сотувда. 2008-йил апрел ойида бозор капиталлашуви — 3,68 миллиард евро.
Фаолият

Компания Пума ва Треторн брендлари остида спорт анжомларини ишлаб чиқаради, АҚШда (жами савдонинг 20 % га яқин), Франсия, Швейсария, Испания, Гонконгда шўба корхоналарига эга. Германияда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 1/3 қисми экспорт қилинади. Компания (2008-йил апрел ҳолатига кўра) 116 та дўконлар тармоғига эга (шу жумладан, Россияда 20 та).
2006-йилда ходимлар сони 6,8 минг кишини ташкил этди. 2007-йилда даромад 2,37 миллиард еврони ташкил этди (шу жумладан дўконлар тармоғининг айланмаси — 406,4 миллион евро), соф фойда — 269 миллион евро.
Реклама ва ҳомийлик фаолияти
Пума Жанлуижи Доннарумма, Антуан Гризманн, Сеск Фабрегас, Марко Ройс, Марио Балотелли, Санти Касорла, Оливе Жиру, Бакари Саня, Неймар ва бошқалар каби футболчилар билан ҳамкорлик қилган. Пума шунингдек, машҳур спортчилар ва спорт жамоалари билан, айниқса, футбол соҳасида йирик ҳомийлик шартномалари билан машҳур. Пума Милан, Боруссия Дортмунд, Валенсия, Арсенал, Краснодар ва бошқалар каби таниқли футбол клублари, шунингдек Сербия, Италия, Швейсария, Австрия, Чехия, Уругвай, Миср, Сенегал, Парагвай, Словакия, Кот-Д’ивуар миллий футбол жамоалари билан ҳомийлик шартномалари имзолаган.
2014-йилда компания "Арсенал" футбол клуби билан 5 йиллик шартнома имзолаган ва бу муддат давомида улар 150 миллион евро тўлаши кўзда тутилган.
2018-йилнинг 1-июлидан Пума италян клуби билан 5 йил муддатга биринчи шартнома имзолаган ҳолда „Милан“нинг янги техник ҳомийсига айланди. Клуб Пумадан, мумкин бўлган бонусларни ҳисобга олган ҳолда, собиқ техник ҳамкори — Адидас билан солиштирганда кўпроқ тўловларни олади[2].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „адидас Гроуп АГ - Cомпанй Профиле, Информатион, Бусинесс Десcриптион, Ҳисторй, Баcкгроунд Информатион он адидас Гроуп АГ“ (эн). Адвамег, Инc.. 2019-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 3-апрел.
- ↑ „Пума стала новым техническим спонсором «Милана»“ (ру). Спорц.ру. 2018-йил 3-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 2-май.