Пуни урушлари - Ўрта денгизга ҳукмронлик қилиш учун Рим ва Карфаген ўртасидаги урушлар: 1 — Пуни уруши (милоддан аввалги 264—241), 2си (милоддан аввалги 218—201), 3си (милоддан аввалги 149—146). Энг йирик жанглар: Мила яқинида (260) ва Эгат о.ларида (241) римликлар денгиз жангида зафар қозонганлар; Тра-зимен кўли соҳилида (217) ва Канна (216)да карфагенликлар Ганнибал бошчилигида ғалаба қилганлар; Метавр (207), Зам жангида (202) — римликлар Ссипион Катта раҳбарлигида ғала-ба қозонганлар; 149—146 йилларда римликлар Карфаген шаҳрини қамал қилиб, уни забт этганлар. Пуни урушлари Римнинг ғалабаси билан тугаган; Карфаген ҳудудининг бир қисми Римнинг Африка провин-сиясига айлантирилган, бир қисми эса Нумидияга берилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил