Punksiya
Пунксия (лот. пунcтио — санчиш) — даво ёки диагностика мақсадида организмдаги бирор бўшлиқ, томир дево-ри, паренхиматоз орган ва бошқаларга шприц игнаси санчиш муолажаси. Диагностик П. бирор бўшлиқ (мас, плевра)даги суюқликни ситологик, биокимё-вий, бактериологик текшириш, шунингдек, йирик томирлар, орқа мия канали ва ҳоказо босимини ўлчаш ёки бўшлиққа бирор модда юборишда қўлланади. Даво П.сидан кўпроқ организмдаги касал аъзодан патологик суюклик ёки ҳавони чиқариб ташлаш (мас, плеврит ва бошқаларда) ҳамда дори юбориш ва ҳоказода фойдаланилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |