Punktuatsiya
Пунктуация (лотинча: “пунcтум” — нуқта; кичкина доғ) — 1) маълум бир тил ёзувидаги тиниш белгилари тизими; 2) ёзма матнни пунтуацион расмийлаштиришни тартибга солувчи, ҳар бир тилдан тарихан шаклланган қоидалар, меъёрлар; 3) тиниш белгилари тизими қонуниятларини, шунингдек, тиниш белгиларининг қўлланиш меъёрларини ўрганадиган тилшунослик бўлими[1].
Алифбодан ташқари бўлган график белгилар (тиниш белгилари) тизими бўлиб, графика ва орфография (имло) билан биргаликда ёзма тилнинг асосий воситаларини ташкил этади. Пунктуациянинг асосий вазифаси ёзма (босма) матнни қисмларга ажратиш, график жиҳатдан шакллантиришдир.
Муайян миллий тил графикаси (ёзуви) 2 хил воситадан: ҳарфлар (алифбо) ва тиниш белгилари (пунктуация) тизимидан иборат. Пунктуация тарихи, пунктуацион тизимнинг пайдо бўлиши, тиниш белгиларининг сони турли тилларда турлича намоён бўлади. Масалан, пунктуацион тизим ҳозирги маъно ва кўринишда Ғарбий Европа тиллари ёзувларида ХВ—ХВИ асрларда, рус ёзувида ХВИИИ асрда, оъзбек ёзувида эса ХИХ асрнинг 2-ярмида пайдо бўлган. Ёки инглиз тили пунктуацион тизимида апостроф ва дефис ҳам тиниш белгиси ҳисобланиб, уларнинг жами 12 та бўлса, ҳозирги ўзбек пунктуацияси қуйидаги 10 та тиниш белгисидан иборат: вергул, икки нуқта, кўп нуқта, нуқта, нуқтали вергул, сўроқ белгиси, тире, ундов белгиси, қавс, қўштирноқ. Пунктуациянинг қўлланишида ҳам тиллараро тафовут бўлиши мумкин, Масалан, испан тилида сўроқ ва ундов белгилари гапнинг бошида ва охирида қўйилади.
Пунктуация тилнинг синтактик қурилиши билан узвий боғлиқ бўлиб, ёзма нутқни тўғри, ифодали, аниқ баён қилишда, унинг услубий равонлигини, тез тушунилишини таъминлашда муҳим воситадир. Ўз навбатида, муайян тилдаги пунктуация анъаналарининг мустаҳкамланиши ва такомиллашувида таниқли ёзувчиларнинг ижоди ҳамда тиниш белгиларининг қўлланиш кридаларини белгиловчи ва тартибга солувчи тилшунослар фаолияти катта аҳамиятга эга. Ҳозирги ўзбек пунктуациясининг шаклланиши, ривожи, унинг ўрганилиши Фитрат, Собиржон Иброҳимов, Ҳ. Ғозиев, О. Усмон, Ғанижон Абдураҳмонов, К. Назаров ва бошқа тилшуносларнинг номи билан боғлиқ.[2]
Манбалар
- ↑ Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2023 — 964-бет. ИСБН 978-9943-8834-4-4.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |