Purana
Пурана (Скт. पुराण ИАСТ: пурāṇа "қадимий достон") - қадимги ҳинд адабиётининг санскрит тилидаги матнлари. Булар, асосан, Ведадан кейинги давр ёзувлари бўлиб, унда коинотнинг яратилишидан то ҳалокатгача бўлган тарихи, шоҳлар, қаҳрамонлар ва девалар насабномаси, шунингдек, ҳинд фалсафаси ва космологияси тасвирланган.[1]
Пурананинг аксарияти ҳиндуизмнинг турли оқимларининг каноник ёзилмаларидандир.[2][3][4] Пураналар асосан ҳикоялар шаклида ёзилган. Ҳиндуизм ан'аналарида Пураналар тузувчиси Ведик Риши Вяса ҳисобланади.[5]
Пураналар ҳақида энг қадимги эслатма Чандогя Упанишадда (7.1.2) бо'либ, у ерда донишманд Нарада Итиҳаса Пуранам Панчама Веданам деб аталади. Чандогя Упанишад Пураналар ва Итиҳасаларга "бешинчи Веда" мақомини беради.[6]
Сана
Олимлар, асосан, ма'лум бир филологик хусусиятларга асосланиб, Махапураналар эрамизнинг 3-12-асрлари оралиг'ида тузилган деб ҳисоблашади.[7]
Таснифлаш
Пураналар маҳапураналарга ("буюк") ва упапураналарга ("қо'шимча") бо'линади. Маця Пуранага[8] ко'ра, улар панчалакшана ("бешта фарқловчи хусусият") деб номланган бешта асосий мавзуни белгилаб олдилар:
Сарга - коинотнинг яратилиши. Пратисарга - иккиламчи яратилиш, ҳалокатдан кейин қайта яратиш. Вамша - худолар ва донишмандларнинг насабномаси. Манвантара — инсон зотининг яратилиши.
Манбалар
- ↑ „Пуранас ат Саcред Техц“. 2018-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 31-январ.
- ↑ Wилсон Н. Н., Пуранас ор ан аccоунт оф тҳеир cонтенц анд натуре, Cалcутта, 1911
- ↑ Пусажкер А. Д., Студиэс ин тҳе эпиcс анд Пуранас, Бомбай, 1955
- ↑ Ан антҳологй оф тҳе эпиcс анд Пуранас, эд. бй С. К. Де анд Р. C. Ҳазра, Неw Делҳи, 1959
- ↑ „Тҳе Пуранас бй Сwами Сивананда“. 2010-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 31-январ.
- ↑ [ҳиндуисм.абоут.cом/од/сcриптуресепиcс/а/итиҳасас_2.ҳтм „Тҳе Чандогя Упанисад (7.1.4) ментионс тҳе Пуранас анд Итиҳасас ас тҳе фифтҳ Веда.“] (деадлинк). 2008-йил 28-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 31-январ.
- ↑ Нагендра Кумар Сингҳ (эд.), Энcйcлопаэдиа оф Ҳиндуисм, (1997) ИСБН 81-7488-168-9, п. 2324
- ↑ Маця Пурана 53.65