Purkagichlar
Пуркагичлар — ўсимлик зарарку-нандалари ва касалликларига, бегона ўтларга қарши курашишда, дефолиация ва дезинфексия тадбирларида кимёвий моддаларни пуркайдиган машина ёки аппаратлар. П. махсус (токзор, боғ, ўрмонлар учун мўлжалланган) ва универсал турларга бўлинади. Трактор юра олмайдиган кичик майдонларда елкага осиб ишлатиладиган П. ҳам бор. Трактор П.и тиркама, ўрнатма ва ярим ўрнатма бўлади.
Пуркаш қурилмаларининг турига қараб, П. гидравлик, вентиляторли ва аэрозол хилларга бўлинади. Гидравлик П.да суюклик пуркаш учликларига босим билан узатилиб, майда томчиларга парчаланиб пуркалади. Вентиляторли П.да пуркаш учликларидан чикаётган суюклик вентиляторнинг ҳаво оқими билан аралашиб пуркалади. Суюклик, асосан, плунжерли, поршенли, уюрма ва шестерняли насослар ёрдамида пуркагич учларига ҳайдалади. Тракторга тиркаб ишлатиладиган П., асосан, икки-та пневматик ғилдиракка ўрнатилган рама, суюклик идиши, қориштиргич, редуксион сақлагич клапани, филтр, уч плунжерли насос, редуктор, вентилятор, ҳаракатлантирувчи механизм, сўриш ва ҳайдаш магистраллари, суюклик пуркалишини бошқариш тизи-ми, пуркагич учликлари ва суюкликни олиш шлангидан иборат. Бу маши-надан, асосан, мевали дарахтлар, бурдой, сабзавот ва техника экинлари касалликлари ҳамда зараркунандаларига карши дори пуркашда фойдаланилади. Катта майдондаги ўсимликлар махсус пуркаш аппаратлари ўрнатилган самолётлар ва вертолётлар ёрдамида дориланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |