Пурпура (лотинча пурпура — тўқ қизил ранг), тромбоцитопе ник пурпура, гемморагик пурпура — гемморрагик диатез гуруҳига мансуб касаллик. Одам ва ҳайвонларда кўп уч-райди. Қонда тромбоцитларнинг камайиши ва қон ивишининг бузилишидан келиб чиқади. П.да, асосан, терига қон қуйилиб, шиллиқ пардалар қонайди. Симптоматик (септик эндокардит, спленомегалия, лейкоз) ва доридан (аналгетиклар, сулфаниламидлар) бўладиган П. ажратилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил