Pushtagli lola
| Пуштагли лола | |
|---|---|
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Эукариотлар |
| Тип: | Гулли ўсимликлар |
| Синф: | Бир уруғпаллалилар |
| Туркум: | Лола |
| Оила: | Лоладошлар |
| Бинар номи | |
| Тулипа cарината | |
Пуштагли лола (лотинча: Тулипа cарината) — лоладошлар оиласи, лола туркумига мансуб бир уруғпаллали, кўп йиллик ўт ўсимлик. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига камёб, эндемик тур сифатида киритилган. Биринчи марта рус ботаниги Алексей Иванович Введенский томонидан тасвирланган. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари, Кўҳитанг, Бойсун тоғлари, Ҳисор тизмаси ва Сангардак дарёсининг ҳавзаларида учрайди[1].
Тавсифи
Баландлиги 15-50 см бўлган, кўп йиллик, пиёзчали ўсимлик. Пиёзбошиси тухумсимон шаклда, диаметри 1,5-4 см, ташқи қобиғи қора-қўнғир рангли, ички томони қалин тук билан қопланган. Барглари 3-4 та, бандсиз, юқорига йўналган, пастки қисми пояни ўраб туради, лансецимон, баъзида эллипссимон шаклда. Гули икки жинсли, чўзиқ, якка, гултожибарглари пушти ёки қизил рангда. Гулининг туби оч ёки тўқ сариқ тусда. Чангчи иплари қора, чангдонлари қизил, баъзан, қора рангда. Ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Гуллари хушбўй ҳидга эга. Май-июн ойларида гуллаб меваси июл-август ойларида пишиб етилади. Меваси — яшил ёки қўнғир рангли кўсак мева. Уруғи ва пиёзчасидан кўпаяди[2].
Тарқалиши ва ўсиш шароити
Табиатда якка-якка ҳолатда учрайди. Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари Кўҳитанг, Бойсун тоғлари, Ҳисор тизмаси, Сангардак дарёси ҳавзаларида тарқалган. Тоғнинг ўрта қисмидаги тошли ва майда заррали тупроқларда ўсади. Гулларининг териб олиниши ва пиёзчаларини кавланиши натижасида ареали қисқариб кетган. 1996—йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ботаника боғида экиб ўстирилмоқда[3].
Манбалар
- ↑ „Тюльпан килеватый - Тулипа cарината - Описание таксона - Плантариум“. 2015-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 28-апрел.
- ↑ „Виды тюлпанов“.
- ↑ Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби И жилд, 2019.