Pussen Nikola
ПУССЕН (Поуссин) Никола (1594, июн, Нормандия — 1665.19.11, Рим) — франсуз рассоми, ХВИИ аср санъати классицизмининг энг йирик намояндаси. Қад. Дунё санъати, шунингдек, Рафаэл, Тициан, манеризм рассомлари, болоня мактаби усталари асарларини ўрганган, перспектива, шунингдек, анатомия ва математика билан шуғулланган. 1612-йилда Парижга кўчиб ўтган, кейинроқ 1624—40 ва 1642-йилдан Римда ишлаган. П. тарихий, мифология, маданий ва адабий мавзуларга бағишланган асарларида инсон гўзаллиги, ақли ва олижаноблигини тараннум этди: "Риналдо ва Армида" (1625—27), "Хочдан олиш" (тахминан 1630), "Флора салтанати" (тахминан 1631—32), "Аркадлик чўпонлар" (тахминан 1650) ва бошқа 40-йиллар охиридан табиатни тасвирлашга эъти-борни кучайтирди, манзара жанрида ажойиб асарлар яратди ("Йил фасллари", 1660—64 ва бошқалар), "Автопортрет" (1650)да инсон шаъни, вазминлиги, меҳнатига ишонч маҳорат билан тасвирланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |