Puxtalik
Пухталик, ишончлилик — буюмнинг белгиланган хизмат муддати давомида иш қобилияти (иш кўрсаткичлари)ни муайян чегарада сақлаган ҳолда ўз функсиясини бажариш хоссаси. Буюм сифатини белгиловчи кўп хусусиятлар кўрсаткичи вақт ўтиши билан ўзгара бо-ради. П. буюмнинг вазифасига ва ишлаш шароитига қараб, бузилмаслик, мустаҳкамлик ва чидамлилик хоссаларини ўз ичига олувчи умумий хусусиятдир. П. буюмдан ўз ўрнида, керак вақтда ва самарали фойдаланишнинг техник имкониятларини таъминлайди. П. даражаси тайёргарлик коэффициента, техник фойдаланиш коэффициента, бузилмасдан ишлаш эҳтимоллиги ва бошқа кўрсаткичлар билан белгиланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |