Pxenyan
Пхенян— Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) пойтахти. Тедонган дарёси бўйида, 300 м баландликда. Иқлими муссонли мўтадил иқлим. Январнинг ўртача температураси —8,2°, июлники 24°. Йиллик ёғин 922 мм. Аҳолиси 2,6 млн. (1990-йиллар охири). Алоҳида маъмурий бирлик қилиб ажратилган.
Пхенян — Кореянинг қадимий шаҳарларидан. ИВ асрда шаҳар ўрнида қалъа бўлган. 427— 668-йилларда Когурё давлатининг пойтахти. Х—ХИВ асрларда Пхенян Согён деб аталган. 1905—1945-йилларда японлар қўл остида бўлган. 1948-йил 9-сентябрда Пхенянда КХДР тузилганлиги эълон қилинган. 1950—1953-йиллардаги уруш вақтида бутунлай вайрон бўлган. Урушдан кейин қайта тикланиб, замонавий шаҳарга айланган.
Пхенян мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий маркази. Транспорт йўлларининг муҳим тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Атрофидаги шаҳарлар билан йирик саноат раёнини ташкил қилади. Қора ва рангли металлургия, кўп тармоқли машинасозлик, электротехника, тўқимачилик (КХДР да энг йирик комбинат), озиқ-овқат, кимё саноати корхоналари мавжуд. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Поябзал, фармацевтика, чинни-фаянс, ёғочсозлик корхоналари ишлаб турибди. Иссиқлик электр стансияси, метрополитен қурилган. Фанлар академияси, университет, театрлар, консерватория, музейлар, бадиий галерея бор. Меъморий ёдгорликларидан минора, қалъа дарвозалари, мақбаралар, пагодалар сақланган, боғ кўп[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |