Пер Бугер (Боугуэр) (1698.16.2, ЛеКрузаик, Бретан—1758.15.8, Париж) – франсуз физиги, Франсуз Фанлар академияси (Париж) аъзоси (1731). Фотометрия асосчиларидан бири. Илмий ишлари оптика, геодезия ва гидрографияга доир. Бугер дунёда биринчи бўлиб ёруғлик миқдори тушунчасини фанга киритган, муҳитда ёруғликнинг кучсизланиш қонунини очган (1729) (қаранг Бугер – Ламберт—Бер қонуни). Бугер кемасозлик тараққиётида муҳим бўлган навигацияга доир рисолалар муаллифи.

Пер Бугер
франсузча: Пиэр Бугер

Портрет муаллифи Жан-Баптисте Перроннеау
Таваллуди

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил