ПЕРОН (Пиэрон) Анри (1881.18.7 -Париж — 1964.6.11) — франсуз психологи ва психофизиологи. Сорбоннада Т. Рибо ва П. Жане (1859—1947) қўл остида таълим олган. 1923-йилдан Коллеж де Франс профессор Психология институти (1921) ва Меҳнат ва касбга йўнал-тириш миллий маркази (1928) асосчи-си. Сезгилар психологиясига доир асарлар ёзган. Психологиядаги сохта илмий йўналишларга ва психик жараёнларни бузиб тушунтиришга қарши курашган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил