Пиэзоэлектрик ёрдамида электр кучланишини яратиш. Аниқлик учун диск тебранишларининг амплитудаси оширилган .

Пезоэлектр (юн. пиэро — босаман, қисаман ва электр), пезоэлектр эффект — баъзи диэлектрикларнинг механик кучланишлар таъсирида қутбланиши (тўғри пезоэлектр эффект) ва электр майдон таъсирида механик деформацияланиши (тескари пезоэлектр эффект) ҳодисасининг юзага келиши. Тўғри ва тескари пезоэлектр эффектлар фақат пезоэлектрикларда мавжуд. Пезоэлектр эффектлар симметрия марказига эга бўлмаган кристалларда кузатилади. П.ни 1817-йилда франсуз кристаллографи ва минерологи Р. Ж. Гаюи (1743—1822) калсит кристалларида кузатган. П.ни ҳар тарафлама 1880-йилда акаука Ж. ва П. Кюрилар кварс кристаллида кузатганлар. 1500 дан ор-тиқ моддада пезоэлектр ҳодисаси ку-затилган; улар ичида кварс (пезо-кварс)дан ташқари сегнет тузи, барий титанат, аммоний дигидрофосфат, литий ниобат ва бошқа ҳам кенг қўлланади. Кўпинча яна махсус технология бўйича олинган баъзи сегнетоэлектрикларнинг қаттиқ эритмалари — пезокера-микалардан ҳам фойдаланилади. Пе-зоэлектриклар радиотехника, акустика, радиофизика ва бошқа соҳаларда кенг қўлланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил