Pyezokvars
Пезокварс (юн. пиэзо — босаман ва кварс) — бегона минераллар, газ ва суюқ қўшимчалар, дарзлик ва қўшалокликлардан ҳоли рангсиз ва рангли кварс кристаллари, уларнинг булаклари. П.нинг қўлланиши унинг пезо-электрик хоссалари (тўғри ва тескари пезоэффект)га асосланган. Радиотехника, ултратовуш гидроакустикаси ва дефектоскопияда, газ, суюклик ва кат-тик жисмлар хоссаларини ўрганишда, босим, куч тезланиши ва вибрацияларни ўлчаш учун пезометрия ва бошқаларда кенг қўлланади. П.дан тайёрланган пластинкалар пезоэлектрик резона-торлар — стабилизаторлар, радиочастота, телефон ва телеграф филтрлари ва бошқаларда ишлатилади. Техник талаблари: кристалларда исталган юналишдаги кесмада улчамлари 12х12х1,5 мм дан кам бўлмаган П. пластинкаларини тайёрлаш учун ярокли нуқсонсиз монокристалл жойларининг мавжудлиги (монобластлар). Монобластларнинг фоиз таркиби бўйича П.ларнинг навлари ажратилади. Кварснинг ултраби-нафша нурларида юқори шаффофлик-ка эга бўлган тоза, нуқсонсиз кристаллари (тоғ биллури) оптика саноатида ишлатилади. Кварснинг кам нуқсонли кристалларидан махсус кварс ойнаси ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида фойдаланилади. П. кварс, кварс-дала шпати ва кварс-карбонатли томирлардаги бўшлиқларда ҳамда камерали туркумдаги гранитли пегматитлардаги кварс ажратмаларида энг кўп учрайди. П.нинг йирик сочма конлари мавжуд. Кристалларининг ҳосил бўлиши, асосан, гидротермал ва гидротермал-метасоматик жараёнлар билан боғлиқ.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |