Пётр Фёдорович Алексеев (1913-йил 15-январ – 1999-йил 3-феврал) – совет журналисти, публицист, „Совет Россияси“ (1971–1976) ва „Известия“ (1976–1983) газеталарининг бош муҳаррири. СССР Олий Кенгашининг 9, 10-чақириқ депутати.

Пётр Алексеев
Таваллуди 1913-йил 15-январ
Вафоти 1999-йил 3-феврал (86-ёш)
Москва, Россия
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР, Rossiya bayrogʻi Россия
Таълими Тошкент давлат педагогика университети
Касби журналист, публицист
Партияси Совет Иттифоқи Коммунистик партияси
Мукофотлари

Биографияси

Пётр Фёдорович 1913-йил 15-январда Тошкентда таваллуд топган[1].

1932-йилдан Тошкент, Самарқанд, Новгородда таҳририят ва журналистик ишлар билан шуғулланган. 1940-йилдан КПСС аъзоси бўлган.

Алексеев 1948-йилда Тошкент давлат педагогика институтининг сиртқи бўлимини ва Совет Иттифоқи Коммунистик партияси ҳузуридаги Олий ўрта мактабнинг сиртқи бўлимини тамомлаган.

Алексеев 1950-йилдан 1953-йилгача „Совецкое хлопководство“ газетасида, 1953-йилдан 1959-йилгача „Правда“ газетасида мас’ул муҳаррир бўлиб ишлаган.

1959–1960-йилларда КПСС Марказий Қўмитаси аппарати аъзоси бўлган.

1960–1962-йиллар оралиғида "Қишлоқ ҳаёти" газетаси бош муҳаррири ўринбосари, 1962-йилда газета бош муҳаррирининг биринчи ўринбосари, 1962–1971-йилларда эса бош муҳаррир лавозимида фаолият олиб борган.

1966-йилдан КПСС Марказий Қўмитаси ҳамда 1976-йилдан КПСС МК аʻзоси (1971-йилдан номзод) бўлган.

1971–1976-йилларда „Совецкая Россия“ газетасининг бош муҳаррири ҳамда 1976–1983-йилларда эса „Известия“ газетасининг бош муҳаррири бўлиб ишлаган. Пётр Алексеев 1983-йилда нафақага чиққан.

Муҳаррир 1999-йил 3-февралда Россиянинг Москва шаҳрида вафот этган ва Кунсевское қабристонига дафн этилган[2].

„Известия“ газетасининг бош муҳаррири

Лев Толкунов „Известия“ журналининг бош муҳаррири лавозимидан четлаштирилгандан сўнг, унинг лавозимига Алексеев тайинланган. Алексеев муҳаррир бўлган даврида кўплаб „қониқарсиз“ ходимлар ишдан бўшатилган ёки чет элга юборилган.

Алексеев бош муҳаррир бўлган даврда „Известия“нинг тиражи икки баравар камайган[3][4].

Публицист Эдвин Поляновскийнинг сўзларига кўра, „Известия“ бош муҳаррири бўлган Пётр антропофобиядан азият чеккан.

Мукофотлари

Пётр Фёдорович 1983-йил 14-январда Ленин ордени, 1971-йилда 9-сентябрда Октябр инқилоби ордени, уч марта Меҳнат Қизил Байроқ ордени (1948–1962–1963), икки марта „Ҳурмат Белгиси“ ордени (1944–1950) ҳамда бошқа бир қатор медаллар билан тақдирланган.

Манбалар

  1. ↑ „Не путать с легендарным рабочим С. Сергеев Известия (21 декабря 2006)“. 2016-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 15-август.
  2. ↑ „Могила П. Ф. Алексеева“. 2018-йил 25-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 14-апрел.
  3. ↑ „Главные (2002)“ (ру-РУ). Эдвин Поляновский. Қаралди: 2023-йил 26-ноябр.
  4. ↑ Млечин Леонид Михайлович. Юрий Андропов. Последняя надежда режима. М.: Центрполиграф, 2008. ИСБН 978-5-9524-3860-6.