Пётр И ТИЗМАСИ — Тожикистондаги тоғ тизмаси, Сурхоб ва Обихингов дарёлари оралиғида. Ғарбда Яфуч қишлоғидан бошланиб, шарқда Сомониён чўққисигача 200 км га чўзилган. Шарқда Дарвоз ва Фанлар академияси тизмалари билан туташиб, Гармо тоғ тугунини ҳосил қилади. Тизманинг баландлиги ғарбда 5000 м дан шаркда 6000 м гача (энг баланд жойи 6785 м). Асосан, қумтош ва конгломератлардан таркиб топган. Қор чизиғи ҳам шу йўналишда 4000 м дан 4500 м гача ўзгаради. Шимолий ён бағрида 29 та музлик (умумий майдони 385 км²), жан. ён бағрида 16 музлик (майдони 123 км²) бор. Улардан энг кат-талари Сағрон, Гандо музликлари.

Вахш дарёсининг асосий ирмоқлари Сурхоб ва Обихингов дарёлари шу музликлардан бошланади. 700–900 мм ёғин тушади. Январнинг ўртача температураси —6°, —12°, июлники пастрокда 22°, тоғ тепаларида 10°.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил