Пётр Михайлович Кулаков (1964-йил 21-март, Совет Социалистик Республикалари Иттифоқи Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси Қўқон шаҳри) — телеевангелист, собиқ Совет Социалистик Республикалари Иттифоқидаги биринчи Христиан Медиа Маркази асосчиси, пастор ва хориждаги миссионер.

Пётр Михайлович Кулаков
Таваллуди 1964-йил 21-март
Касби телеевангелист, пастор, хориждаги миссионер
Отаси Михаил Кулаков
Онаси Анна Кулакова
Веб-сайти ҳттпс://www.лигҳтофҳопетв.cом/

Биографияси

Пётр Кулаков 1964-йил 21-мартда СССР Ўзбекистон ССР (ҳозирги Ўзбекистон) Қўқон шаҳрида таваллуд топган. Болалик йиллари, асосан, Россиянинг марказий шаҳарларида ўтган.

Меҳнат фаолияти

1990-йилда Кулаков 26 ёшда иккита миллий коммунистик радио тармоғида мунтазам равишда жонли эфирга чиққан биринчи телеевангелист ҳисобланади. У 900 ФМ радиосида фаолият юритган ва ушбу тўлқинлардаги чиқишлари 11 та вақт зонасида эфирга узатилган. Москва давлат университети олиб борган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Кулаков фаолият юритган „Воиcе оф Ҳопе“ („Умид овози“) радио дастури бошқа барча диний эшиттиришлар орасида энг машҳур дастур ҳисобланган.

1992-йилда Кулаков Кремл маданият саройида 12 кун давомида америкалик евангелист Марк Финлейга рус тилидан таржимонлик қилади[1], шунингдек, 1993-йилда Москва Олимпия стадионида[2] ҳам ўз чиқишлари билан пайдо бўлади.

2005-йилга келиб Пётр Кулаков икки тилда, рус ва инглиз тилларида ҳафталик „Лигҳт оф Ҳопе“ („Умид нури“) телевизион дастурини эфирга қўйишни бошлайди. Рус тилидаги „Лигҳт оф Ҳопе“ дастури CНЛ евангелист сунъий йўлдош тармоғида[3], шунингдек „Ҳопе Эуропе“ дастури сунъий йўлдош каналида, инглиз тилидаги дастур эса ҳар ҳафта Метро Атлантадаги 5-Cомcаст каналида эфирга узатилади.

2007 ва 2010-йилларда Кулаков Киев, Украина, Кишинёв ва Молдовадан жонли равишда сунъий йўлдош орқали иккита йирик евангелистлар учрашувини тақдим этади.

Манбалар

  1. ↑ „Эвангелисм Гоэс то Мосcоw“. Тҳе Мессенгер.
  2. ↑ „Эвангелисм Гоэс Биг Тиме ин Мосcоw“. Адвентист Ревиэw. 2011-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 10-март.
  3. ↑ „Свет надежды - Видеоархив CНЛ - христианские программы - христианские передачи - христианское видео“. 2011-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 10-март.

Ҳаволалар