Pyotr Li
Пётр Ли Сергеевич (1931-йил, Приморск вилояти, Михайловский тумани, Липовка қишлоғи[1]) – Ўзбекистон ССР, Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ туманидаги Микоян номидаги колхоз бўлинмаси бошлиғи[2]. Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1950).
| Пётр Ли Сергеевич | |
|---|---|
| Таваллуди | 1931-йил |
| Вафоти | Приморск вилояти, Михайловский тумани, Липовка қишлоғи |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
Пётр Ли Сергеевич 1931-йилда Михайловский тумани, Липовка қишлоғида оддий деҳқон оиласида туғилган. 1937-йилда Михайловский тумани, Ляличи қишлоғида яшаган. Ўша йили ота-онаси билан бирга Ўзбекистон ССРнинг Тошкент вилоятидаги махсус посёлкага сургун қилинган. Қуйи Чирчиқ туманидаги „Полярная звезда“ колхозида яшаган. 1948-йилда мактабни бешинчи синфни тугатган. Худди шу йили у комсомолга қабул қилинган. Қуйи Чирчиқ туманида жойлашган Микоян номидаги колхозда ишлай бошлаган ва 1949-йилдан ушбу колхозда дала бўлинмаси бошлиғи бўлган.
1949-йилда Пётр Ли Сергеевич бўлинмаси 15 гектар майдоннинг ҳар гектаридан ўртача 80,6 сентнердан яшил каноп пояси йиғиб олган. СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1950-йил 13-июндаги фармони билан „Колхозда барча турдаги мажбурий топшириқлар ва шартномаларни тўлиқ бажаргани, суғориладиган ерларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, яшил каноп поясидан юқори ҳосил олгани учун“ Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони билан тақдирланган. Шунингдек, „1949-йилда МТС иши учун натура тўловлари ва 1950-йил баҳорги экинларни экиш учун тайёрлаш, уларни тўлиқ миқдорида уруғлик билан таъминлашдаги иштироки учун“ Ленин ордени ҳамда "Ўроқ ва Болға" олтин медали берилган.
Пётр Ли Сергеевич кейинги йиллардаги юқори меҳнат ютуқлари учун 1951-йилда Меҳнат Қизил Байроқ ордени билан тақдирланган.
Мукофотлари
- Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони
- Ленин ордени
- Меҳнат Қизил Байроқ ордени (1951)
- „Шавкатли меҳнат учун“ медали (1949)
Манбалар
- ↑ „Дмитрий Шин в Новой жизни и Солдатском“. www.корё-сарам.сите. Қаралди: 24-ноябр 2023-йил.
- ↑ „Герой Социалистического Труда Ли Пётр“. www.wарҳероэс.ру. Қаралди: 24-ноябр 2023-йил.