Пётр Фёдорович Макаров (1922-йил 7-ноябр, Смоленск – 2006-йил 22-август, Тошкент) – Совет Армияси полковниги, Улуғ Ватан уруши қатнашчиси, Совет Иттифоқи Қаҳрамони (1944).

Пётр Макаров
Таваллуди 7-ноябр 1922-йил
Смоленск, РСФСР
Вафоти 22-август 2006-йил
Тошкент, Ўзбекистон
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Қўшин турлари пехота
Хизматдаги йиллари 1941–1976
Унвони полковник

Биографияси

Пётр Фёдорович 1922-йил 7-ноябрда Горюпино қишлоғида (ҳозирги Смоленск вилояти, Кардимовский тумани) таваллуд топган. 1935-йилда Ярсево туманидаги Воротишино қишлоғига кўчиб ўтган. У ердаги мактабда ўқиган ва колхозда ишлаган. 1941-йил июл ойида Қизил Армияси сафига чақирилган. 1942-йилда Рига пиёдалар мактабини тамомлаган. Ўша йилнинг май ойидан Улуғ Ватан уруши фронтларида жанг қилган[1].

Лейтенант Пётр Макаров 1943-йил ноябрга келиб, 1-Украина фронти 38-армиясининг 520-пиёда полкига қўмондонлик қилди. У Киевни озод қилиш пайтида кўрсатган мардоновор жанглари билан ажралиб турди. 1943-йил 3-ноябрда Пётр Макаров қўмондонлиги остидаги рота немис мудофаасини ёриб ўтди. Немисларга қарши ҳужум пайтида бир нечта немис танкларини йўқ қилди ва Болалар санаторияси қишлоғини озод қилди. 4-ноябр куни Пуша-Водица ҳудудида ротанинг йўли пулемёт билан тўсиб қўйилганда, Пётр яширинча пулемётга яқинлашди ва уни граната билан йўқ қилди. Аммо лейтенант оёғидан ярадор бўлди. Фақат Пуша-Водица тўлиқ озод қилинганидан кейингина касалхонага ётди.

СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1944-йил 10-январдаги „Қизил Армия генераллари, офицерлари, сержантлари ва оддий аскарларига Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонини бериш тўғрисида“ги фармони билан „қўмондонликнинг жанговар топшириқларини намунали бажарганлиги, Фашист босқинчиларига қарши кураш фронтида ҳамда кўрсатилган жасорат ва қаҳрамонлиги“ учун Пётр Макаров Ленин ордени, Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони ва „Золотая Звезда“ медали билан тақдирланган[2].

Пётр Фёдорович уруш тугаганидан кейин Совет Армияси сафида хизмат қилишни давом эттирди. 1956-йилда М. В. Фрунзе номидаги ҳарбий академияни тамомлади ва 1976-йилда полковник унвони билан захирага ўтказилди. У Тошкентда яшади ва ишлади. 2006-йил 20-апрелда вафот этди.

Шунингдек, Пётр Қизил Байроқ ордени, 1 ва 2-даражали Ватан уруши ордени, Қизил Юлдуз ордени ва бир қатор медаллар билан тақдирланган[3].

Эслатмалар

  1. ↑ „Пётр Макаров“ (ру). Герои страны.
  2. ↑ Указ Президиума Верховного Совета СССР «О присвоении звания Героя Советского Союза генералам, офицерскому, сержантскому и рядовому составу Красной Армии» от 10 января 1944 года // Ведомости Верховного Совета Союза Советских Социалистических Республик : газета. — 1944. — 19 1 (№ 3 (263)). — С. 1. Архивировано 7 декабр 2021 года.
  3. ↑ „Макаров Петр Федорович“. Қаралди: 2023-йил 17-ноябр.