Pyotr Stolipin

Пётр Аркадевич Столипин (1862.14.4, Дрезден — 1911.18.9, Киев) — Россия давлат арбоби. Петербург университетини тугатган (1884). 1889-йилдан Россия Ички ишлар министрлигида хизмат қилган. Гродно (1902), Саратов (1903—06) губернялари губернатори, Россия Ички ишлар министри (1906 й. 26 апрелдан), айни пайтда Министрлар Совети раиси (1906-йил 8 июндан). Столипин ҳукумат раиси бўлгач, Россия қишлоқ хўжалиги. асосида унинг иқтисодиётини тубдан ислоҳ қилиш ғоясини амалга оширишга киришди. Россияда крестянлар (деҳқонлар)га қишлоқ жамоасидан ажралиб чиқиб, уларга алох.ида чек ерлари (томорқа) ажратилиши ҳақидаги фармон (1906-йил 9 ноябр), унинг асосида ИИИ Давлат думасининг қонуни (1910-йил 14 июн) қабул қилингач, ислоҳотлар бошланди. Столипин ташаббуси ва унинг иштирокида тайёрланган ислоҳотлар Столипин ислоҳоти сифатида машҳур бўлган. Унга кўра, деҳқонларга ажратилган чек ерларни сотиб олиш ва сотишга рухсат берилди. Ислоҳот давомида ер тузиш ишларида асосий эътибор деҳқонларнинг чек ерларида хуторлар ташкил этишга қаратилган. Ислоҳотдан кўзда тутилган яна бир мақсад Россиянинг марказий губерняларидан деҳқонларни Сибир, Урал, Олтой, Туркистон ва бошқа чекка ўлкаларга кўчириш бўлган.
Подшо Россиясининг кўчирувчилик сиёсати оқибатида Столипин ислоҳоти пайтида Туркистон ўлкасида рус Ағолисининг сони ХХ аср бошларида 197 420 кишига етган (ХИХ аср охирларида улар 70 745 киши бўлган), уларнинг аксарияти ҳозирги Қозоғистон ва Қирғизистон ҳудудларига, Фарғона водийсига жойлаштирилган.
Манбалар
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Бош вазир ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |