Pyotr Tyanshanskiy-Semyonov
Пётр Петрович (Тяншанский) Семёнов (1906-йилгача Семёнов) (1827-йил, 1-феврал, ҳозирги Липецк вилояти — 1914.26.2, Петербург) — рус географи, жамоат арбоби. Петербург Фанлар академиясининг фахрий аъзоси (1873). Россия География жамияти вицераиси (1873— 1914). Давлат кенгаши аъзоси (1897). Петербург университетининг табииёт бўлимини тугатган (1848). 1849-йилдан Шарқий Европа текислигида экспедиция ишлари олиб борган. А. Ритгернинг "Осиё ер билими" асарини рус тилига таржима қилган. 1856—57 йилларда Тяншан (Тангритоғ) тоғларини ўрганиб, унинг дастлабки орографик ва вертикал зоналлик схемасини тузган, катта баландликдаги қор чегарасида катта музлик борлигини аниқлаган ва буни иқлимнинг қуруқлигига боғлиқ эканлигини тўғри тушунтирган (Тяншанни илмий урганганидан 50 йил ўтгач, унинг фамилиясига "Тяншанский" деб қўшиб айтиладиган бўлди). Марказий Осиёни тадқиқ қилиш бўйича йирик экспедицияларни уюштиришга С.Т. бевосита ёрдам кўрсатган. Россия географиясига оид кўп жилдли асарлар яратишга раҳбарлик қилган, 700 мингга яқин ҳашарот тўплаб, коллексия тузган. Оъ
Манбалар
- Мемуари, т. 1, 3—4, Петербург, 1915— 1917 (т. 2 переиздание, под названием Путешествие в ТянШан, Москва, 1946).
Адабиёт
- Петр Петрович Семёнов-ТянШанский. Его жизн и деятелност, сб., Л., 1928.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |