Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Qabala tumani

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
Қуба
туман
Мамлакат Озарбайжон
Ҳукумат
 • Ҳоким Сабуҳи Абдуллаев
Майдон [cонверт: инвалид нумбер]
Расмий тил(лар)и озарбайжонча
Аҳолиси
94 851
Зичлиги 61 киши/км2
Конфессиявий таркиб асосан мусулмонлар
Телефон коди 994 24
Почта индекс(лар)и АЗ 3600
Автомобил коди 36

Қабала тумани (озарбайжонча: Қəбəлə раёну аввалги номи:Қутқаşэн раёну) — Озарбайжон Республикасıдаги маъмурий бирликлардан бири. Маъмурий маркази – Қабала шаҳридир.

Тарихи

Қабала шаҳри Озарбайжонıнг қадимий шаҳарларидан биридир. Буюк Плинийнинг ёзишича, Албаниянıнг бош шаҳри Кабалакадıр.

Пойтахтı ВИ асрда Партава (Бардая)га кўчирилгунига қадар Кавказ Албаниясıнıнг асосий шаҳри Қабала бўлган. Қабала Буюк Плинининг хотираларида Кабалака (Cабалаcа) ва Птоломейда "Албан ва Кавси Алазан ва Самур) дарёлари орасидаги Хабала (Чабала) деб келтирилган. Унинг номи ВИИ асрда Муса Каланкатлıда Кавалака, „Арман географияси“да Кавагак (Кавалак) ва Остани — Марзпан шаклида учрайди. ВИИИ асрда Гевонд Кақадан (Қала) — Остани Марзпаняндан (марзбонларнıнг яшаш манзилгоҳи) деб таништирадики, бу Қабалаяга уйғун келади. 1959-йилдан бу муҳташам қал’а деворларıнıнг харобаларı сақланиб қолган Чуқур Қабала қишлоғининг (собиқ Қутқашан (ҳозирги Қабала) раёни) яқинида олиб борилган археологик қазишмалар натижасида антик даврга оид қадим Қабала шаҳри манзили аниқланди.

Қабаланинг харобаларı ўрта аср шаҳар манзилгоҳи жойлашган ердан 2 км жануб-шарқда, Чуқур Қабала қишлоғининг яқинида, Кавказ тоғларининг ёнбағрида, Қорадарё ва Жовурлударё орасидаги кенг тепаликда жойлашган. Ҳар томони деворлар ва миноралар билан мудофаа қилинган шаҳар икки улкан қисмдан — Салбир ва маҳаллий аҳолининг Говурқал’а деб аталадиган қал’адан ташкил топган. Улардан шарқда, Жовурлударё, Қочаландарё орасидаги кенг текисликда ибодатхона ерида қабристон ва қадимги шаҳар қолдиқлари бор. Қабаланинг атрофı ўрмон билан қопланган. Шаҳар атрофини тоғ қишлоқлари ўраб олган.

Энг яқıн ерда жойлашган Савалан ва Аваланда (ёки Ағванда) истеҳкомлар ва миноралар қурилган. Салбирин қал’а деворларı, тўртбурчак ва ярıмдоира шаклидадаги миноралар кўп учрайди. Деворлар ва миноралардаги ҳалқалар тўртбурчак шаклида. Шимол ва ғарб қисмларида дарвоза қолдиқлари сақланиб қолган. Салбирин ҳудудидаги, умуман, бутун шаҳарни чуқур хандақ ажратиб турадиган Қал’а қисмида деворлар, минора ва дарвоза қолдиқлари жуда яхши сақланиб қолган. Қал’анıнг жануб томонида баландлиги тахминан 7–8 м, диаметри 5–6 м бўлган доира ва ярıмдоиравий шаклидаги миноралар жойлашган. Душман ҳужуми пайтида хандак сув билан тўлдирилган. Деворлар ва миноралар хом ғиштдан, дарё тоши ва оҳак эритмаси асосида тайёрланган пишган ғиштдан бунёд этилган. Шаҳар истеҳкомларıнı қуришда катта тошлардан фойдаланилган бўлиб у мудофаани янада кучайтиришга хизмат қилган.

В асрда епископнинг яшаш манзилгоҳи ҳам Қабалада жойлашган. Муса Каланкатлı 488-йилда Ақуэн шаҳрида чақирилган мажлисда қабул қилинган қонунларнинг пастки қисмидаги имзолар билан танишган ҳукмдор Вачақандан ва Партов архиепископидан сўнг Қабала (Капала) епископи Манасенининг имзоси туришини айтади. Шу муаллиф ВИИ асрда халкедонит катоси Нерсеслага алоқадор ҳодисалардан баҳс этаркан ундан айрıлган Капалак епископи İоаннıнг исмини тилга олади. Мажлис иштирокчıларı имзоларı орасıда Албания катосидан кейинги иккинчи ўринда Капалак катоси İоаннıнг имзосı турган.

И-В асрларда Қабала албан Аршакилари сулоласи ҳукмдорларининг қароргоҳи бўлган. Лекин В асрдан эса Сосонийлар ҳурмдорлигининг қароргоҳига айланган. ВИ асрда хазарларнинг босқинлари натижасида марзбонларнıнг қароргоҳи Партавага кўчирилган. Қабала 737- йилда араблар томонидан ишғол қилинганига қадар Хазарлар ҳурмдорлиги ҳудуди таркибида бўлган.

Қабала раёни ҳозирги раён марказидан 20 км жануби-ғарбда жойлашган ИХ асрда Кавказ Албаниясıнıнг пойтахтı бўлмиш Қадим Қабала шаҳрининг номини олган. Қадим Қабала дунёнıнг Бобил, Троя, Помпей каби қадим ва машҳур шаҳарлар билан қиёс қилгулик даражада муҳим сиёсий-иқтисодий ва тижорат марказларидан бири бўлган.

1959-йилдан бу ерда доимий қазишма ишларини олиб борган Қабала археологик экспедисиясı шаҳарнинг қадимий қисмини юзага чиқарди ва шаҳар бунёд этилиш тарихини э.а. ИВ — м.а. И асрларга бориб тақалишини исботлади. Турли тарихий даврларда бу шаҳар бир неча бор босқинчилар томонидан яксон қилинган. Эрамıздан аввалги 60- йилларда Рома қўшинлари Албанияга ҳужум қилган бўлсаларда, Қабалани ишғол эта олмаанлар. Сосонийлар даврида Қабала улкан тижорат ва маданият маркази бўлган. Халифия даврида ҳам Қабала тижорат ва маданият маркази сифатидаги аҳамиятини сақлаб қолган. ХИИИ асрда мўғулларнин ҳужуми даврида Қабала таназзулга учраган бўлсада, кейинчалик яна ўз қудратини тиклаб олган. ХВИИИ асрнинг ўрталарıда Қабала аввалги қудратини тиклади, аҳоли ўсиши жадаллашди. Бу вақтга келиб Қабала ҳудудида кичик феодал давлати бўлган Қутқашен султонлıгı ташкил этилган. Қутқашен кейинчалик Шеки хонлıгıнıнг таркибига киритилган бўлиб Шеки хонларı томонидан тайинланган ноиблар томонидан идора қилинган. Шеки хонлиги кетгач Қутқашен Шеки вилояти таркибига киритилган. 1930-йил 8-сентабрда Озарбажон Республикасıнıнг маъмурий раёнларıдан бири сифатида Қутқашен раёни яратıлган. Қабала ҳудуди 1963-йил 4-январда Оқтош раёнининг таркибига қўшилган, 1964-йил 17-январдан янгидан маъмурий раёнга айлантирилган. Раённинг номи 1991-йил 7-февралига қадар Қутқашен, шу санадан бошлаб эса қадимий номи билан Қабала деб аталган[3][4].

Георафияси

Релефи

Раён релефининг асосий қисмини тоғлар ташкил этади. Шимол қисми Бош Кавказ тоғларининг Жанубий қияликларидан бошланадиган улкан тоғликларнинг марказий қисмида Алазан-Ҳафтаран (Қанıх-Айридарё) водийси, жануб қисмида эса Ажıноҳур тоғолди Қабала платоси, бу платонинг жануб сарҳадларида Сурхайхан (Ахар-бахар) силсиласининг чегараларига қадар ҳудудни ўз ичига олади.

Бош чегарасини ўз ичига олган Сарал, Чобан баба, Мучуқ, Туфан ва Оқбулоқ бир-бирига занжирсимон шаклда раённинг ҳудудини ғарбдан-шарққа томон ўраб олган: 1. Сарал филиали - Рақдан юксакликда Филфилдарё ва Тиканлıдарёга қадар чўзилган. Бу филиал денгиз сатҳидан 2000 Мдан жанубдан 1000-га қадар баландликда жойлашган. 2. Рустамбаз - Салавот дарёсидан икки қисмни ажратиб турадиган ғарбий қисмида эса Сафарятақ, шарқий томони эса Рустамбаз Салавот тоғлари номи билан номланади. 3. Мучуқ филиали -Салавот ўтиш жойи (2896 м) жанубий-ғарбидан бошланадиган Вандамдарё ва Темирапарандарё ўртасида жойлашган. 4. Оқбулоқ филиали - İсмойıллı раёнининг Қорабурғу тоғларидан Вандамдарёсининг шарқ (сўл) соҳилларига қадар бўлган ҳудудни ўз ичига олади. Қабала раёнининг ҳудуди геостратегик жиҳатдан уч вилоятга бўлинади: 1. Тоғлик -денитацияя бўлмиш вилоят — шимол қисмини (1000-4466 метрлик) эгаллаган ҳудуд: 2. Текислик -аккумлиясия натижасида шаклланган вилоят-Алазан-Ҳафтаран водийси (450–800 м) шу ерда жойлашган. 3. Яйлов -чўл вилояти-Шеки-Қабала платосинин Ҳажаллı ва Маликли текислигини ўз ичига олган ҳудуд.

Қабаланинг ҳозирги ҳудуди тахминан 185 миллион йил аввал денгиз бўлган. Шарқий Европа (шимолдан) ва Арабистон (жанубдан) платформаларıнıнг тўқнашуви натижасида - Алп тоғ тизмаси вужудга келиш босқичида бу ерда қуруқ релеф шаклланган, 75-85 миллион йил аввал ҳозирги релеф шакли пайдо бўлган. 10-12 миллион йил аввал эса охирги материк майдони релефининг, хусусан юксак тоғларнинг шакланишида муҳим рол ўйнаган. Раённинг тоғлик қисми Мезазой эрасıнıнг Юра ва бўр даврига оид сланец, оҳак ва қум тошли формасияларнинг кескин парчаланиши (хусусан Саралдарё, Бумдарё ва Дамнирапарандарёси водийлари учун) натижасида пайдо бўлган. Вандам дарёсидаги қум ва сланецлар вулқон натижасида кенг ёйилган.

Раён ҳудудининг жануб — Маликли ва Ҳажаллı текисликларида, Амилли, Амирван тоғлик (Кўндалангтоғ) Жануб қияликлари, Сурхайхан тоғларининг эса жануб кенгликлари денитация (парчланиш) натижасида релеф формаларı шаклланган. Алазан — Ҳафтаран водийсида эса аккумилиятив чўкиндилар, дарё водийларида конуслар, терраслар ва устун бўлса, Экзоген релеф формаларı ҳам етакчи ўринда туради.

Умуман олганда Қабаланинг улкан тоғлик ҳудудларидан тоғолди водийларига қадар, дарёларнунг парчланиши натижасида вужудга келган чуқур даралардан тортиб яйловларга қадар бутун тоғли релеф формаларı бир-бири билан муқобилдир. Республикамıз ҳудудидаги Буюк Кавказнıнг энг баланд нуқталари: Базартекислиги (4466 м), Тўфонтоғ (4206 м), Бозорюрд (4126 м) ва Ян тизмалари жойлашган Шоҳтоғ (4243 м) фақат Қабаланинг шимол сарҳадларини сув билан таъминлайди. Қайд этиш лозимки, Озарбайжон ҳудудида бўлган 6 км 2 тоғ музликлари (Қапıжıқ чиққисидаги 0,15 км 2 мизликларни назарга тутмасак) мавжуддир. Раённинг релефида унинг марказий қисмини ғарбдан шарққа кесиб ўтган — эни 18–20 км бўлган Алазан — Ҳафтаран водийси, бу водийга паралел, ундан жанубга жойлашган Амилли, Гадик, даштликлари, Қıзларқал’асı ва Амирван тоғлари кўндалангига айрилган, қадим Қабала элининг номини абадийлаштирган Шеки — Қабала яйлови (Ҳажаллı ва Маликли текисликлари) асосий ўрин тутади. Шеки яйловини Ширвон текислигидан Сурхайхан (Палантўкан, Қаш) фақат ўнг тизмаси ажратиб туради. Буюк Кавказ тектоник нуқтаси билан Кур дараси тектоник чўзмасининг сарҳадларидаги зонада жойлашган Қабала раёнининг ҳудуди сейсмик жиҳатдан фаол зона ҳисобланади. 832 йиллик (1139-1981- йиллар) маълумотига кўра раён ҳудудида 1949-56-йилларда ва 1981-йилнинг декабр ойида тўрт маротаба 3-5 баллик зилзила қайд этилган. Мураккаб тоғ релефи ва Мезазой - Кайназой эраларıнıнг геологик даврларидаги махсус қоялар Қабаланинг ерости табиий ресурсларининг ранг-баранг бўлишига сабаб бўлган. Минерал сувлар: Қамарван („Чумчə булоқ“) минерал булоғı - Қамарван қишлоғидан 5 км шимолда, Бум дарёси дарасида, 1388 метр баландликдан юзага чиққан иссиқ-минерал сувдур. Табиий темпиратура 39,2 0-дир. Сулфат ва темир моддаларига бойдир. 1965-1966- йилларда ва 1973-1977-йилларда Санкт-Петербург шаҳридаги хусусий лабараторияда Қабала раёнидагı ,,Қамарван" „Шонқар“ ва „Янгичə“ минерал булоқларıнıнг сувларидан олинган намуналар кимёвий анализлар асосида текширилди. Унга кўра бу сувларнинг таркибида силисумлу бирлашмалар 30-40 мқ /л, сулфат 3-12 мқ/л бўлиб, умумий минераллıгı 1,52-1,79 қ/лга тенгдир. Суткалıк кучи 50 минг литрга етади. Сувининг кимёвий ва физикавий хоссалари, даволовчи хусусиятларига кўра Қамарван минерал булоғı Ғарбий Европада (Пириней ярıморолида) машҳур бўлган Кулдур минерал суви билан бир хил хусусиятга эга.

Табиати

Раённинг табиий шаройитида унинг тупроқ унумдорлиги махсус ўрин тутади. Раённинг умумий тупроқ фонди 150 минг гектар бўлиб, унинг турлари хилма-хилдир. Раёнда одамбошига тушадиган тупроқ фонди тахминан республика бўйича кўрсатгичлари тенг бўлиб 1,5 гектарни ташкил этади. (Республика бўйича бу рақам 1,2 гектарга тенгдир). Тупроқ заҳиралари инсонлар томонидан ўзлаштирилишига кўра турли соҳаларга бўлинади: Экинга яроқли (шу жумладан ҳайдаладиган, кўп йиллик экинлар ва боғлар), яйлов ва пичанзор учун мўлжалланган, ўрмон қоплаган тупроқ турлари, қишлоқ ва шаҳарларнинг чиқиндиларидан ҳосил бўлган тупроқлар, дарё, кўл ва сув омборлари, ботқоқлик ерларда ҳосил бўлган тупроқлар ва бутун бу мақсадлар учун яроқсиз дара, кўчкилар, қояли, тошлоқ ерлардаги тупроқлар.

Тупроқ типларининг тузилишига кўра Озарбайжонı баъзан, тупроқ музейида" деб номланади. Бу ерда катта бир ҳақиқат бордир. Унга кўра республикамıзда экваториал нуқталарида қизил-сарıқ тупроқ кенг тарқалган бўлиб у ер юзидаги энг унумдор тупроқ турига тўғри келади. Релеф ва иқлим шаройитининг ранг-баранглиги, тупроқ ҳосил бўлишига таъсир этадиган бу ва бошқа омиллар республкамıзнинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби Қабала раёнида ҳам тупроқ типларининг бой ва унумдор эканлигига сабаб бўлган. Раён жанубидаги Ширвон текислиги сарҳадларидан то тоғлик Буюк Кавказ тизмасининг этакларига қадар бўлган ерлардаги тупроқ тизимида ўсимликларнинг яшаши учун етарли шаройитлар бор.

Қуруқ тоғ чўл иқлим шаройитида шаклланган жигарранг тоғ-ўрмон тупроқлари раённинг жанубидаги тупроқлардан кескин фарқ қилади. Денидасияга учраган Сурхайхан тогли ҳудудларда, шунингдек Алазан-Ҳафтаран водийсида ва тог-ўрмон ҳудудидан мутлақ баландлиги 800–1600 м-га қадар бўлган қисмида бошқа бир типга дуч келамиз. Бу тупроқ типида гумуснинг миқдори 10-12 % бўлиб пастки зонада (Сурхайхан тоғли қисмида) сувсизликка чидамли сийрак дарахтлар ва юқори зонада эса эман, ёнғоқзорли ўрмонлар кенг тарқалган.

Ўрта тоғ қисмининг ўрмон билан қуршалган қисмида кенг тарқалган жигарранг тупроқ тури шимолга томон борган сари қўнғир ўрмон тупроқларига ўзгариб боради (қўнғир тоғ-ўрмон тупроқларидаги гумуснинг миқдорı 7-8 % бўлиб, эман-граб-олха ўрмонлари кенг тарқалган). Раён бўйича умумий тупроқ фондининг тахминан 38-40 %-га қадарини ташкил этган қаҳваранг ва қўнғир тоғ-ўрмон тупроқлари боғдорчилик, хусусан ёнғоқ етиштириш учун жуда мос келади. Н-4-жадвалида кўрсатилгани каби Қабала ҳудудида майдонининг кенглигига кўра иккинчи тупроқ типи Шарқий Кавказортининг каштан ва очиқ каштанли тупроқлар кенг тарқалган.. Бу тупроқ типи асосан Ҳажаллı ва Маликли текисликларидаги Қаш ҳудудида кенг тарқалган, лалми ва суғориладиган шароитда донли ва техник экинлар учун қулай ва маҳсулдорлиги билан ажралиб туради. Шунингдек, таркибида гумуснинг миқдорı 4-6 %-га етади.

Баландликка чиққан сари раёнда тупроқларнинг тақсимланиши ўзгариб боради. Бу ерда асосан ўтлоқлар ўсадиган тупроқ типи кенг тарқалган. 2000 м баландликда нам ҳаво етарлича кузатилсада темпиратура кўрсатгичи тупроқ унумдорлиги учун қулай эмас. Раёнда чимли тоғ тупроқларининг (1800–2500 м. баландликда) юмшоқ-чимли тоғ ўтлоқ, торфли тоғ ўтлоқ ва ибтидоий тоғ ўтлоқ тупроқли ярıм типлари бор.. Ибтидоий тоғ ўтлоқ тупроқларида гумуснинг миқдорı 8-10 %-га етади. Намлик нормадан юқори ҳароратда эса баъзан пастки падзоллашма кузатилади.

Қайд этилганидек тоғ ўтлоқ тупроқлари раённинг бой ўтлоқларининг пайдо бўлишига ва чорвачиликнинг ривожланишига муҳим ўрин тутади.

Қолаверса раён бўйича тупроқ типларининг тақсимланиши релеф ва иқлим шароийитига ҳам боғлиқдир. Қайд этилган табиий омилларнинг таъсири натижасида республка ҳудудининг жами 2 % ини таҳкил этган, Қабала раёнининг ҳудудида ярıмсаҳро ва саҳро ўсимликлари бўлган шувоқ ва шўр ерга мослашган ўсимликлардан тоғ тундра табиатига хос бўлган ўрмонларнинг табиий ривожланиши диққатни жалб қилади…

Раён ҳудудининг жануб қисмида шувоқ ва шўр ерга мослашган ўсимликлар, сийрак ўрмонлар, марказий қисмида (Алазан — Ҳафтаран водийсида) дуб, олха, граблардан иборат ўрмонлар, бундан ташқари, ёнғоқ, олха, теракзорлар текислик ўрмонларини ташкил этади. Текисликдаги ўрмонлар тоғ ўрмонлари томон чўзилиб кетган бўлиб 1800–2000 м баландликка қадар давом этади.

Ўрмон зонасидан юқорида, 1800-2000-дан 2500-3000 мгача баландликка қадар бўлган ерларда ўтлоқлар, яна ҳам юқорида эса қорли-совуқ зона бошланади. Шуниндек жанубдан шимолга Қабала табиатини кузатгани чиққан ҳар бир турист тахминан 100–120 км масофада Ўрта Ер денгизи соҳилларидан Арктикага қадар чўзилган табиий шароит уйғунлашувини ҳис қилади.. Раёнда ўрмонлар ўртача 60 минг гектар бўлиб, умумий майдонининг 23,1 фоизинин ташкил этади. Ўсимликлар дунёсининг бой эканлиги ва турли-туманлиги кўра Кавказ ўрмонларининг айрıлмас таркибий қисми саналади. Қабала раёнининг ўрмон зонаси ўзининг фусункорлиги, гўзаллиги ва ҳайратомузлиги билан кишини ўзига жалб этади.. Бу ерларнинг табиий гўзаллигини юксак баҳолаган Умуммиллий Лидеримиз Ҳ.Алиев Қабалани буюк ғурур билан, „Озарбайжоннıнг Швесарияси“ деб атаган эди.

Қабаланинг тоғ ва текис ўрмонлари эндемик ва реликт ўсимликлар, мева ва манзарали дарахтлар ва бутасимон навларга бойдир. Дуб, олха, қайрағоч, қайин, арча, сақıч, каштан, ёнғоқ ва бошқаларни мисол қилиб келтириш мумкин. 1961-йилда Туряндарё Давлат табиат қўриқхонасининг Қабала раёнига тегишли бўлган 6.994 гектар майдони ажратилиб Қабала ўрмон хўжалиги тасарруфига берилган. Турянчайла — Гўйдарё дарёлари орасида жойлашган Сурхайхан тоғларидаки ҳудудни эгаллаган қўриқхонада асосан арча, сақич, ёввойи анор ва бутасимон ўсимликлар кўп учрайди.

Алазан-Ҳафтаран водийсида эса махсус ёнғоқ, олха ўрмонлари билан 1975-йилда Озарбайжоннıнг „иккинчии Ҳирканı“ бўлган, Чуқур Қабала қишлоғи яқинида табиий шаклда тарқалган қаттиқёғочли ўрмонзорлар кенг учрайди.

2002-йилдə эса Маммадағалı қишлоғи яқинида қаттиқёғочли ўрмонларнинг (40 га яқин ёш дарахт) янги ҳудуди барпо этилди. Озарбайжон табиатинин ягона табиий обидаси бўлган Ҳамзалли қишлоғидаги Қоражоҳрə дарахтларининг (ёши 250-300 йилдан кўп) зич жойлашуви нафақат ўлкамизнинг, балки хориждаги олим ва тадқиқотчиларнинг ҳам диққатинин ўзига жалб қилди. Қабала ўрмонларида табиий шаклда кенг тарқалган каштан, ёнғоқ, нок, олма, беҳи, олча, чойтикан, сумак, ёввойи малина ва бошқалардан қимматбаҳо дори-дармон воситалари ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин. Бу ерда юқори сифати ва ширин таъми билан танилган қарағат, настарин, чойтикан, каштан ва яйловларда, ўтлоқларда учрайдиган қарақıнıқ, сарıқчўп, астрақал, балдıрқан кабилардан табиий шароитда кенг тарқалан қıзıлгул ва ўсимликлардан халқ табобатида кенг фойдаланилади.

Ҳайвонот олами — Раён Ўрмон ва текисликлардаги табиий шароит бу ерда ҳайвон ва қушларнинг кўпайишига қулайдир. Ўрмонларда кўп турдаги ҳайвон ва қуш турлари учрайди. Булардан ёввойи тўнғиз, қўнғир айиқ, шоқол, қуён, олмахон, бўри, тулки, буғу, ўрмон мушуги, айиқ, силовсин, бўрсиқ каби ҳайвонларни, қıрғовул, тустовуқ, кабутар, бедана, зарғалдоқ, қизилиштон, қарға, каклик, ўрдак, ғоз каби қуш турларини учратиш мумкин. Чўл ва текисликларда, хусусан Қабала яйловларида турли судралиб юрувчиларни, жумладан, ўткир заҳарли илонларни кўриш мумкин.

Табиат муҳофазаси қўриқхоналари

Раённинг жанубий сарҳадларида 1958-йилда 22.400 гектар ҳудуддаги тоғ ўрмонлари ва бута (арча, сақич, ёввойи анор, ўрмон узуми ва б.) ланцҳафтини муҳофаза этиш мақсадида Туряндарё Давлат табиат қўриқхонаси ташкил этилган.

1961-йилда қўриқхонанинг Қабала раёнига тегишли бўлган 6.994 гектар майдони ажратилиб Қабала ўрмон хўжалиги тасарруфига берилган. Ҳозıрда Туряндарё Давлат табиат қўриқхонаси раённинг жанубий — ғарбий сарҳадларини эгаллаган.

Раённинг шарқий сарҳадларида , Баку-Қабала шоссеси йўли устида 1981-йилда 5.878 гектар бўлган ерда, текисликдаги ўрмон ландшафтининг ва олачипор кийикларни ҳимоя қилиш мақсадида İсмайıллı Давлат табиат қўриқхонаси ташкил этилди.

1993-йилда раённинг Вандам, Дамирапаран, Ҳамзалли, Бум ва Қорадарё дарёларининг ҳавзаларида, шунингдек Алван (Албан) дараси ҳудудида умумий майдони 39.680 гектар бўлган Қабала давлат табиат қўриқхонаси ташкил этилган. Қайд этилган текислик ва тоғ ўрмон ландшафтидаги ўсимлик, қолаверса йўқолиш хавфи бўлган тоғ қўтоси, антилопа, айиқ, тўнғиз, силовсин ва бошқа нодир ҳайвонлар муҳофаза этилади.

Шоҳтоғ Миллий Паркı — Озарбайжон Республикасı Президентинин 2006-йил 8-декабрдаги 1814 сонли фармонига асосан ташкил этилган. Майдони 115895 гектарни ташкил этиб, бундан İсмайıллı ва Пирқулу Давлат Давлат табиат қўриқхоналари 21014 гектар, Қуба, Қусар, İсмайıллı, Қабала, Ўғуз ва Шамахı раёнларıнıнг маъмурий ҳудудларида бўлган давлат ўрмон фонди 81797 гектар ва шу раёнларнинг баландликларда жойлашган ва фойдаланилмаган яйловлар 13084 гектарни ташкил этади. Шоҳтоғ Миллий Паркıни ташкил этишдан мақсад кўплаб дарёларда эндемик ва тобора йўқолиб бораётган турлар ва трансчегаравий кўчиб юручи ҳайвонларни ўз ичига олган глобал аҳамиятга молик тоғ ўрмонлари ва юксак тоғлик майдонларда жойлашган яйловлар экосистемасини барпо этиш, қўриқлашдир. Шунингдек тупроқнинг унумдор қатламини сақлаш, ҳудуди учун характерли фауна ва флорасини асраш, уларни янада бойитиш, қолаверса, табиий комплекс барқарорлигини сақлаб қолиш, илмий-тадқиқот ишларини олиб боришга шароит яратиш, атроф-муҳитни мониторингини, аҳолининг экологик маданиятини ошириш ва экотуризм соҳасини ривожлантиришдан иборатдир.

Миллий Парк ҳудудининг юқори қисми иқлимининг хилма-хиллиги, тупроқ унумдорлиги ва ҳайвонлар оламининг бой бўлишига асосий таъсир кўрсатади. Бу ердаги ўрмонлар бой, фусункор ва гўзал манзараларни ташкил этиши билан донг таратган. Релефининг вертикал ўзгариши ва бўлиниши, мураккаб иқлим шаройити ва турпоқ унумдорлиги унинг турли хил характер касб этишига сабаб бўлади. Ўрмонлар, асосан, иберия ва шарқ эмани, шарқ олхалари ва Қафқаз арчаларидан ташкил топган.. Миллий Паркнıнг катта ҳудудни ташкил этишининг сабаби бу ерда ҳам тоза, ҳам аралаш ўрмонларнинг кўплигидир. Ўрмонларда аралаш ҳолда манзарали қорақайрағоч, қайин, мажнунтол, мевали ёнғоқ, гилос, олма, нок каби дарахтлар, дўлана, маймунжон, итбурнуқ, зирк каби бутасимон ўсимликлар кенг тарқалган. Шоҳтоғ Миллий Паркıнинг ҳайвонот олами жуда ҳам бойдир. Бу ерда қушлардан қıрғовул, тустовуқ, кабутар, бедана, зарғалдоқ, қизилиштон, қарға, сутемизувчилардан ёввойи тўнғиз, қўнғир айиқ, шоқол, қуён, олмахон, бўри, тулки, буғу, ўрмон мушуги, айиқ, силовсин, бўрсиқ кабиларни учратиш мумкин. Озарбайжон Республикасıнıнг „Қıзил Китоб“ига сутемизувчилардан силовсин, антилопа, қушлардан каклик, киритилган сутемизувчилардан силовсин, бургут, чўл бургути кабилар киритилган.

İқлими

Раённинг географик жойлашуви, релефининг асосан тоғли ва горизонтал бўлгани унинг мураккаб иқлим шароитини юзага келтирган. Шунингдек унга дарё тармоқларининг зичлиги, тупроқ унумдорлигига ҳам катта таъсир кўрсатган. Раён ҳудудида тахминан бундан 25 миллион йил аввал нам субтропик денгиз иқлими ҳукмронлик қилган.

Қалин жала ёғишлар, иссиқ ҳаво шароити ўша даврларда бу ерда қалин ўрмонларни вужудга келишига сабаб бўлган. Бир миллион йил аввал эсə раён ҳудудида ҳозирги Ўрта Ер денгизи соҳиллари иқлимиа ўхшаш иқлим шароити ҳатто ёз фаслида ҳам дарахтларнинг доимо яшил бўлиб туришига сабаб бўлган. 10 — 12 минг йил аввал сайёрамизда содир бўлган сўнгги қитъалар бўлиниши пайтида раённинг юксак ва ўрта тоғларнинг қалин музликлар билан қопланишига асос бўлган. Кейинчлик иқлимнинг исиб бориши натижасида музликлар эрий бошлаган ва ҳозирги кўринишга келган.

Қабаланинг ҳозирги иқлимининг шаклланишида унинг экваторга кўра географик жойлашуви, қуёш радиасиясıнıнг (умумий ва текис) миқдорı, релеф ва сатҳининг хилма-хиллиги, шунингдек ҳаво массалари характери муҳим рол ўйнаган. Қайд этилган бутун бу иқлим тузилиши омиллари раён ҳудуди ҳаво ҳарорати ва ёғин миқдорига, унинг турли даражада тақсимланишига таъсир кўрсатади. Қабаланинг ҳаво ва иқлим шаройити 1936-йилдан шаҳарда ва бир муддат Ниж шаҳарчасида фаолият кўрсатган метостансияда ўрганилган.

Қабала ҳудудида кўп йиллардан буён январ ойида ўртача темпиратура 0 даражадан — 14 даражагача, июл ойида эса ўртача темпиратура + 24 даражадан 2 даражагача бўлиши қайд этилган. Йиллик ўртача темпиратура жанубда + 10 — + 12 даражагача, шимолда — 0 даражадан — 2 даражагача бўлади..

Академик Б.А.Будаковнинг фикрига кўра раён ҳудудининг энг иссиқ жойи Қушлар — Курд — Байрамкоха қишлоқлари жойлашган ерга тўғри келади. Бу ерда максимум темпиратура 410 — 420 — га етади. Раёнда минимум темпиратура эса Базартекислигида (4466 м). — 50 0 — га қадар бўлиши кузатилган. Раён ҳудудида ёғин миқдорининг тақсимланиши жанубдан шимолга томонга тўғри келади. Йиллик ёғингарчилик энг кам миқдорда тушадиган Ҳажаллı ва Маликли текисликларининг жанубида 350 – 400 мм, энг кўпи эса шимол тарафида 1500 — 200 метр баландликда 1200 – 1300 мм-га етади. Олиб борилган кузатиш ва тадқиқотлар шуни кўрсатадики, раён ҳудудига тушадиган йиллик ёғин миқдорининг 25 — 30 % - май — июн ойларига тўғри келади.

İ.В.Фикровский (1926) Қабала раёнининг иқлимини Буюк Кавказнинг иқлими асосıда характерлар экан, бу ернинг иқлими жуда мураккаб бўлиб қуруқ субтропик иқлимдан тоғли тундра иқлимига қадар бўлишини таъкидлайди. Умуман олганда раён ҳудуди Озарбайжонда Ланкаран — Астара зонасıдан сўнг иккинчи (Шеки — Зақатала) кирувчи субтропикдан юмшоқ иқлим (мўтадил) зонага киради. Ер куррасида мавжуд бўлган 13 иқлим типидан (асос ва фойдаланиш бирлиги бўйича) 9 таси Озарбайжонда, жумладан 4 таси Қабала раёнининг ҳудуди шаклига тўғри келади.

İқлимшунос олимлар томонидан (İ.В.Фикровский ва А.М.Шıхлıнский) Қабала ҳудуди иқлим турлари қуйидагиларга бўлинади:

  1. Қıши қуруқ келадиган юмшоқ-иссиқ иқлим — раённинг жануб қисмига тўғри келадиган бу иқлим типи оз ёғинли, иссиқ — қуруқ келиши билан характерланади. Оқтош — Гўйдарё раёнларı билан туташиб кетган фақат тоғлик ва Ҳажаллı Маликли текислигини қуршаб олган бу иқлим типи ўз характерига кўра Ўрта Ер денгизи субтропик иқлимига ўхшаб кетади.
  2. Ёғингарчилик миқдори тəхминəн тенг тақсимланган юмшоқ иссиқ иқлим типи — биринчи иқлим типидан ёғин миқдорининг кўплиги ва иссиқ иқлим қисқа муддатда бўлиши билан фарқланиб асосан Алазан — Ҳафтаран водийсини ва раённинг 1100 – 1500 м — га қадар баландликдаги шимол ҳиссасини ўз ичига олади. Бу ерда ёғингарчилик фасллар бўйича тенг тақсимланади. Лекин унинг йиллик миқдори раён бўйича максимум даражага (1200 −1300 мм) етади. Шунингдек бу иқлим типи аввалги иқлим тоифасидан темпиратура режмига кўра фарқланади.
  3. Ёғингарчилик бутун фасллар бўйича кўп тушадиган совуқ иқлим типи — раён ҳудудида ўрта тоғнинг юқори сарҳадларидан бошланувчи океан даражаси 1500 – 2700 м баландликда тўғри келиши билан характерланади.
  4. Тоғлик тундра иқлим типи — 2700 м океан даражасидан баландликда бўлган ҳудудни ўз ичига олади. Бу ерда етарли даражада ёғин миқдори тушиши ва бутун фаслларда ҳам ҳаво ҳарорати совуқ кечади. Раённинг баланд тоғ чўққилари доимо қор ва музликлар билан қопланган бўлиб бу ерда арктик иқлим шаройити ҳукмронлик қилади. Умуман раён ҳудудида жанубдан шимолга тўғри келувчи вертикал зоналар бўйича қайд этиладиган иқлим типлари темпиратура ва ёғин миқдори бўйича фарқланади. Савалан ва Қушлар қишлоқларида нисбатан баҳорнин келиши раённинг баланд қисмида жойлашган Лаза (1350 м) ва Қамарван (1125 м) қишлоқларидан энг ози билан 25 — 30 кун тез содир бўлади. Куз ва қиш фасли эса аксинча. Қабаланинг ўзига хос иқлими қишлоқ ҳудудларида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда муҳим ўрин тутади.

Қабаланинг ақроиқлим (қишлоқ ҳудуди иқлими) Озарбайжон Республкасı Милли Илмлəр Академиясıнıнг География İнституту томонидан 1970-йилларнинг ўрталарıда ҳар томонлама тадқиқ этилган, илмий манбаларда бу раённинг ақроиқлимига доир кенг маълумотлар берилган.Раённинг ақроиқлимини ташкил этувчи асосий кўрсатгичлар қуйидагичадир.

Ҳавонıнг йиллик ўртача ҳарорати 10,6 даража, мутлақ минимум −14 даражагача, максимум + 37 −41 даража, тупроқ сатҳида эса ўртача ҳарорат + 13 даражани ташкил этади. Ўртача йиллик ёғин миқдори 1027 мм, буғланиш эса 680 мм бўлиб намлик коэффециэнти бирлигидан кўп (1,5 — а) нисбий намлик миқдори эса 78 % ташкил этади. Раён ҳудудида асосан оқроқрафик шароитга мос шамоллар эсади. Шамолнинг ўртача тезлиги 0,8 м / сант, йил давомида кучли шамол эсиши 3 кун, ,,оқ елли " кунлар 8 кун, дўл тушган кунлар эса икки кунни ташкил этиши кузатилган.

Раёнда қор ўртача 45 кунга қадар ерда сақланади. Биринчи куз ҳафтаси декабрнıнг ИИ ўнкунлигида ва январда, охирги баҳор ҳафтаси эса 8-апрелни ташкил этади. 5 0 — дан юқори ўртача йиллик темпиратуралар жами 3.769 даражага, 10 даражадан юқори (фаол) темпиратуралар жами 3.361 даражага етади. Бир см 2-майдонга тушган қуёш иссиқлик (энергияси)нинг миқдорı тоғ этаги қисмида 123,6 ккалга етади, баланд тоғ қисмларида эса бу ўсиб боради (булутлар ҳисобига). Совуқ кунлари ўртача йиллик миқдорı 241 кун (минимум 208, максимум 287 кун) вегетасия даврида 5 даражадан юқори ҳароратни ташкил этадиган кунларнинг сони 265 кун, 10 даражадан юқори бўлган кунларнинг сони эса 198 кунни ҳосил қилади. Профессор А.Ж.Айюбов (1978) Озарбайжон Республкасı ҳудудида олиб борган ақроиқлим жиҳатидан раёнлаштириш пайтида Қабала раёни кирувчи Буюк Кавказ вилоятининг жанубида олти ақроиқлим борлигини кўрсатиб ўтади. Қайд этилган раёнларнıнг ҳар бирининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўзига хос шаройити мавжуддир.

Иқтисодиёти

Қабалада 2011-йилнинг 17-ноябрида Озарбайжон Республикасининг Президенти İлҳом Алиев томонидан Қабала Халқаро Аэропорти очилган[5]. Раёнда шунингдек тамаки, буғдой ва арпа етиштирилади, пилла сақланади. Раён ҳудудида саноат аҳамиятига молик гиллар, сланец, оҳак тоши, шағал, дарё тоши, арра тоши (Ниж шаҳарчасидан жанубда тошли ҳудудда) конлари ва минерал булоқлар (Қамарван, Шонқар, Енгича, Солқıжа ва б.) мавжуд. Метал рудалари (Балакан — рудали полиметал геологик майдонида жойлашган) қазиб олинади. Дубрар — Боботоғ қалқони Қабала ҳудудида, Вандам шаҳарчасидан 4–5 км вə Лаза қишлоғидан 3 км шимолда оҳактош конлари бор. Лекин тикқояли тоғ релефи бу конларни ўзлаштиришни қийинлаштиради. Вандам шаҳарчаси, Ҳазра ва Сейидқıшлоқ қишлоқларининг атрофларида (Вандам антикилида) қурилиш соҳасига тегишли оҳактошлар олинади. Қабала шаҳрининг шимоли — ғарбидаги („Кавказ“ туристик базасıнıнг жанубида жойлашган бу коннинг геологик заҳиралари 7 минг йил деб белгиланган.) Куснат, Буюк Амилли, Чуқур Қабала Солтаннуха, Товла, Дıзахлı, Енгича ва б. қишлоқлар атрофларида ҳам қурилиш аҳамиятига молик бошқа ашёлар мавжуд. Раёнда номлари келтирилган конларни маҳаллий аҳоли эрамиздан аввалги йилларда қурилиш ишларидаги эҳтиёжи учун ўзлаштирганлар. 1933-йилда Вандам шаҳарчасининг „Шаҳаргоҳ“ деб номланувчи ҳудудидан қалıнлиги 1,8 м бўлган бўз кўмир кони топилан. Геологик заҳиралари жиҳатидан унинг иқтисодиётга самараси кам деб ҳисобланади.

Яшаш манзилгоҳлари

Қабала раёнида 1 шаҳар, 3 шаҳарча ва 60 қишлоқ мавжуд.

А

  • Абрıх
  • Айдıнқıшлоқ

Б

  • Байрамкоха
  • Бıлıх
  • Бунуд
  • Буюк Пиралли
  • Буюк Амили
  • Байли

Д

  • Дандıх
  • Дашжа
  • Дизахлı

Э

  • Эмирван

Ҳ

  • Ҳажıалıлı (Қабала)
  • Ҳамзалли
  • Ҳазра (Қабала)

И

  • Имомлı

Ж

  • Жı’ателли
  • Жорлу

К

  • Кичик Пиралли
  • Кичик Амили
  • Котуклу
  • Курд (Қабала)
  • Куснат (Қабала)

Л

  • Лаза (Қабала)

М

  • Мамайлı
  • Мирзабейли
  • Мıхлıқовақ
  • Моллашıхалı
  • Маликли (Қабала)
  • Мамматоғли

Н

  • Ноҳурқıшлоқ
  • Насими (Қабала)

О

  • Овжуллу

Қ

  • Қаратегин
  • Қушлар (Қабала)
  • Қамарван

С

  • Сарı Ҳажıлı
  • Савалан (Қабала)
  • Сейидқıшлоқ
  • Силайли (Қабала)
  • Сıрт Енгича
  • Солқужа
  • Солтаннуха

Т

  • Тиканлı
  • Топбоғ
  • Тўвла
  • Тунтул

У

  • Улуғтош

В

  • Вандам

Х

  • Хıрхатала

Й

  • Емишанлı (Қабала)
  • Енгича (Қабала)
  • Ени Дизахлı
  • Еникенд (Қабала)

З

  • Залам
  • Зараğан
  • Зирик
  • Заргарли

Ш

  • Шомлı (Қабала)
  • Шафили

Ч

  • Чорхона (Қабала)
  • Чуқур Қабала

Аҳолиси

Раён аҳолисининг умумий сони 95,133 нафар (01.01.2011) бўлиб, унинг 48041 нафарини эркаклар, 47092 нафарини эса аёллар ташкил этади. Аҳолининг 13627 нафари шаҳарда, 81506 нафари эса шаҳарча ва қишлоқларда истиқомат қилади. Раён бўйича аҳолининг зичлиги 1 км² 61,1 нафарни ташкил этади. Ўртача умр кўриш ёши 70 йилдан кўпроқдир. Ёшı 85-дан юқори бўлан Қабала кексаларининг сони 186 нафардир. Аҳолисининг 73235 нафари озарбайжонлıклар, 17 мингдəн кўпроғи лазгилар, 4640 нафари удилəр, 209 нафари турклəр, 37 нафари эса бошқа миллат вакилларида иборатдир[6].

Таниқли шахслари

1982-йилда Англия (Лондон, Охфорд, Кембриж, Жавентрй, Брингтон), 1987-йил АҚСҲ (Вашингтон, Жоржтаун, Балтимор, Бостон, Филаделфия) университетларида тадқиқот ишларини олиб борган, шунингдек дарс берган. Умуман олима дунёнинг олтмишга яқин мамлакатларидаги илм марказларида бўлиб, у ердаги таълим соҳасидаги янгиликлар билан танишди, тажриба алмашди, маърузалар қилди. Кўплаб мамлакатларнинг бир қатор илмий бирлашмалари, қолаверса ЭCА (Европа Жамоаси Ассосиасиясı)нинг аъзоси саналади. Бу жамиятларнинг таклифлари асосида Туркия (Анқара, İстанбул, Арзирум, Кайсари, İспарта, Сивас ва б.), Шимолий Кипр Турк Республикасı (Қазимағуса, Лефкоша), Юнонıстон (Селаник), Олмония (Мюнхен) давлатларида ташкил этилган конференсияларда, ассемблея ва конгрессларда ўз маърузалари билан иштирок этган. Унинг инглиз тили фонетикасıга доир олти китоб, элликга яқин мақолалари чоп этилган. „20- асрнинг машҳур олимлари“ орасида „Муваффақият шараф Дипломи“, „Дунё Биографик Маркази“ томонидан „Миллениумун Халқаро Аёллар Наминатори“ ва „2003-йилнинг энг яхши халқаро аёл педагоги“ сингари турли мукофот ва дипломларига сазовор бўлган. „Яхши Ният“ Хайрия İжтимоий уюшмасининг таъсисчиси ва президентидир. Дунё Конститусия ва Парламентлараро Ассосиасиясıнıнг (WCПА) Озарбайжондаги аъзоси сифатида, унинг фахрий вице-президентидир.

  • Ваҳид Қаҳрамонов — ҳуқуқ фанлари доктори, профессор.
  • Юсуф Мусабаёв — кимё фанлари доктори, профессор.
  • Жаҳонгир Қаҳрамонов — филология фанлари доктори, профессор.
  • Қара Маҳаммад ўғли Аҳмадов (1928-2003) — АМЕАнинг мухбир аъзоси. Қабала ва Бейлақон шаҳарларини тадқиқ этган. Археология соҳаси бўйича Тарих фанлари доктори илмий унвонини олган илк озарбайжонлик олимдир. Унинг археологияга доир бир қатор монография, илмий мақола ва рисолалари чоп этилган.
  • Мажид Аҳад ўғли Мардонов (1913-1982) — Техника фанлари доктори, проф. АМЕА-нıнг мухбир аъзоси. Юксак октанлı бензиннинг олıниши соҳасида илмий тадқиқотлар олиб борган.
  • Турсун Ҳусейнов — тиббиёт фанлари доктори, профессор.
  • Элман Маммадов — кимё фанлари доктори, профессор.
  • Ашраф Алимирзаев — Сосиалистик Меҳнат Қаҳрамонı.
  • Мухлис Ҳажиев — Фан доктори, профессор, Озарбайжон Президенти Қошидаги Олий Атестасия комиссиясининг иншоот ва машинасозлик бўйича эксперт кенгашининг раиси, Озарбайжон Меъморлıк ва İншоот Университетининг İншоот Конструксияларı кафедрасıнıнг мудири.
  • Рақим Латифов — Фавқулодда фазиятлар Вазирининг муовини, генерал-лейтенант.
  • Ядияр Мақсуд ўғли Юнусов (1927-1983) -тиббиёт фанлари доктори, профессор, невролог, ҳаким-олим.1927-йилда Қабала(Қутқашıн) раёнида Буюк Пиралли қишлоқида туғилган.İлк ўрта таҳсилини Қабала (Қутқашин) раёнида олган. 1943-йилда ўрта мактабни битириб Н.Наримонов номли Озарбайжон Давлат Тиббиёт İнститутининг (ҳозирги Озарбайжон Тиббиёт Университети) даволаш-профилактика факултетига ўқишга киради. 1948-йилда уни имтиёзли диплом билан тамомлайди.1954 −1957- йилларда Н.Наримонов номли Озарбайжон Давлат Тиббиёт İнститутининг асаб касалликлари кафедрасида клиник ординатор, 1957 — 1960-йилларда эса аспирант бўлди.

1961- йилда тиббиёт фанлари бўйича номзодлик диссертасиясини ҳимоя қилган. 1967- йилда досент унвонига лойиқ кўрилган бўлса , 1970- йилда тиббиёт фанлари доктори бўлган. 1972-йилда унга профессор унвони берилган. Умрининг сўнгги йиларида ҳозирги Озарбайжон Тиббиёт Университетининг асаб касалликлари кафедрасида профессор лавозимида фаолият юритган. Илмий тадқиқотлари, асосан, бош, томир, нейроинфексия, эпилепсия, нейротравма касталикларига бағишланган. У бир неча илмий анжуман ва конгрессларда иштирок этган.

Маданият, таълим ва тиббиёт муассасалари

Қабала Маданият Маркази фаолият кўрсатади[7].

Моддий-маданий мероси

Қабала раёнининг энг машҳур тарихий-маданий обидаси — эрамıзнинг И асрига оид ёзув манбаларида (Плиний ва б.) номи тилга олинган қадим Қабала шаҳридир. Ёши 1800-йилдан зиёдроқ бўлган Қабала шаҳри 600 йил давомида Кавказ Албаниясı давлатининг пойтахти бўлган. Қадимий шаҳарнинг харобалари раён марказидан 15 км узоқликда, Қорадарё ва Жовурли дарёлари ўртасида жойлашган.

Бундан ташқари раёнда юздан зиёд тарихий ва маданият обидалари мавжуддир. Бунга мисол қилиб Амили қишлоқидə ИВ-ВИИИ асрларга оид албан ибодатхонаси, Бум қишлоқидаги ХИХ асра оид масжиди, Байрамкоха қишлоқидаги ИХ-ХИВ асрлара оид Устаcан қал’ асı, Шафили қишлоқидаги ХВИИ асрга оид мақбарани, Ҳамзали қишлоқидаги ХВИ асрга оид Шıхбобо пири зиёратгоҳи, Комрад тоғининг этагида жойлашган Комрад пири зиёратгоҳи, Ниж қишлоқидаги Ҳожı Қариб масжиди ва ХИХ асрда яшаган Болу бойнинг уйи ва бошқаларни келтириб ўтиш лозим. Ҳазра қишлоқидаги Шайх Бадриддин ва Шайх Мансур мақбаралари ХВ асрга оид обидалардир. Ниж қишлоқи яқинидаги Ялойли тоғи эрамıздан аввал ИИИ-И асрларда инсан яшаган манзилгоҳлардан бўлган. Бу даврга оид темир пичоқ, ханжар, қıлıч, бронзадан ясалган узук, олтин сирға, силлиқланган тош ва бошқа ашёлар унинг қадимий тарихидан дарак бериб турибди. Озарбайжоннıнг шимол ҳудудидаги тоғли ва водий раёнларидаги қадим даврга оид археологик маданияти Ялойли маданияти деб аталади.

Ошхонаси

  • Қабала оши
  • Ёнғоқли дўлма
  • Довға
  • Учқулоқ паҳлаваси.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари

Совет даврида Қабалада „Зафар“ қазетаси нашр этилган.

Габалаcитй.нет

Бир гуруҳ Қабалалик ёшлар томонидан тайёрланган Габалаcитй.нет интернет сайти Қабала раёни ҳақидаги маълимотларни жойлаган бўлиб, у раённинг туризм салоҳиятини дунёга танитиш мақсадини кўзлаган. www.габалаcитй.нет

"Қабала" газетаси

Ҳозıрда Қабала раён İжро ҳокимияти ва редаксия коллективининг таъсисчилиги билан нашр этиладиган "Қабала" газетаси 1933-йил октабр ойıнıнг 15-санасида 2 саҳифалик „Болшевик баҳси“ номи билан нашр этилган. Кейинчалик „Баҳс“, „Янги ҳаёт“, „Зафар“, „Қабала“ номлари остида чоп этилган газетани бу даврлар ичида 16 та муҳарирдан 3 таси — Баба Қаҳрамонов, Рамазон İсмойıлов ва Азиз Азизов маълум муддатлардан сўнг икки мартадан бошқарганлар. Газетада узоқ муддат бўлим мудири бўлиб ишлаган шоир Тожиддин Шоҳтоғли ҳам бир муддат бош муҳаррир бўлганини қайд этиш лозим. Ҳозир газетада аваллари бўлим мудири ва мас’ул котиб вазифаларида ишлаган Нодир Атакишиев раҳбарлик қилади.

Фотосуратлар

Яна қаранг

Ҳаволалар

  • Сара Аşурбəйли. Şирванşаҳлар дöвлəти. Аврасия пресс, Бакı, 2006.

Манбалар

  1. ↑ Üмуми мəлумат. — Азəрбайcан Республикасıнıн инзибати–əрази ваҳидлəри. — İнзибати кəнд раёнларı (01.01.2006), сəҳифə 12. // Азəрбайcан Милли Энсиклопедиясı. 25 cилддə. Мəсул катиб академик Т. М. Наğıев. "Азəрбайcан" cилди. Бакı: "Азəрбайcан Милли Энсиклопедиясı" Элми Мəркəзи, 2007, 884 сəҳифə. ИСБН 9789952441017
  2. ↑ Азəрбайcан Дöвлəт Статистика Комитəси: Қəбəлə раёну, 2010-11-13да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2017-09-14
  3. ↑ „Азəрбайcан Республикасıнıн Бакı, Гəнcə вə Сумқайıт şəҳəрлəринин, Абşэрон, Аğдаş, Аğсу, Аğcабəди, Балакəн, Бəрдə, Бейлəқан, Вартаşэн, Қуба, Қутқаşэн, Даşкəсəн, İмиşли, Евлах, Кəлбəcəр, Кüрдəмир, Гəдəбəй, Горанбой, Лаçıн, Лерик, Лəнкəран, Мирбəşир, Пуşкин, Саатлı, Фüзули, Cəбрайıл вə Şамхор раёнларıнıн, Даğлıқ Қарабаğ Мухтар Вилайəти Şуşа раёнунун инзибати əрази бöлгüсüндə қисмəн дəйиşикликлəр эдилмəси ҳаққıнда Азəрбайcан Республикасı Али Советинин 7-феврал 1991-cи ил тарихли, 54-ХИИ сайлı Қəрарı“ (аз). э-қанун.аз (1991). 2016-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 18-июн.
  4. ↑ архив нусхаси, 2017-07-24да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2017-09-14
  5. ↑ ҳттп://www.азертаг.cом/ноде/884727
  6. ↑ ҳттп://габалаcитй.cом/эҳали.ҳтмл (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-01-06 санасида архивланган) (01.01.2011)
  7. ↑ Канал С. „"Гüнə доğру". Мəдəниййəт вə Туризм Назири Қəбəлə Мəдəниййəт Мəркəзиндə“ (аз). Ёутубе.cом (2016-йил 29-апрел). Қаралди: 2016-йил 29-апрел.