Қабасин (арабча: قبّاسين‎‎) Сурия шимолидаги ал-Боб шаҳрининг шимоли-шарқида жойлашган шаҳарча. Маъмурий жиҳатдан Ҳалаб муҳофазасининг ал-Боб округидаги ал-Боб ноҳияси таркибига киради. 2004-йилда шаҳарча аҳолиси 11 382 нафарни ташкил қилган[1]. Шимоли-шарқида Арима шаҳарчаси жойлашган. Шаҳарчада туркманлар[2] ва араблар истиқомат қилади[3].

Қабасин

قباسين
Шаҳарча
Мамлакат Сурия
Муҳофаза Ҳалаб
Округ Ал-Боб округи
Ноҳия ал-Боб ноҳияси
Аҳолиси
 (2004)
11 382[1]
Вақт минтақаси УТCЕЭТ +2; +3

Сурия фуқаролар уруши

Сурия фуқаролар уруши даврида шаҳарчани дастлаб Сурия мухолифати, кейинроқ эса ИШИД кучлари эгаллаб олган. 2017-йил 23-февралда Сурия миллий армияси ва Туркия армияси бир неча ойлик жанглардан сўнг шаҳарчани ИшИДдан тортиб олди. Шунингдек, яқин атрофдаги Бизаа ва ал-Боб шаҳарларини ҳам эгаллаб олди[4].

Манбалар