Суриянинг Ҳалаб шаҳридаги, Мусулмонлар қабристони

Қабристон ёки мозор (арабча: مقبرة‎‎) марҳумлар дафн этиладиган махсус жой. Қабристон турлари ва уларни муҳофаза қилиш тартиби дафн маросими, муайян халқ, дин, мазҳаб, ижтимоий гуруҳ ва бошқалар, шунингдек, ҳокимият органлари томонидан ўрнатилган маъмурий ва санитария нормалари билан белгиланади.

Қабристон, мозор — марҳумлар дафн этиладиган махсус жой. Қабристон турлари ва уларни муҳофаза қилиш тартиби дафн маросими, муайян халқ, дин, мазҳаб, ижтимоий гуруҳ ва бошқалар, шунингдек, ҳокимият органлари томонидан ўрнатилган маъмурий ва санитария нормалари билан белгиланади. Дафн этиш жойлари антик даврда ва қадимий Шарқда некропол деб аталган. Ўзбекистонда Қабристонларга қадимдан алоҳида эътибор берилган. Қабристон учун кўпинча тепалик жойлар танланган, атрофи девор ёки панжаралар билан ўралган. Машҳур кишилар учун эса мақбаралар қурилган. Ўрта Осиёда яшовчи бошқа динга мансуб халқларнинг алоҳида Қабристонлари бўлган (мас, Бухоро яҳудийлари қабристони, эронийлар қабристони (шиалар учун), европаликлар қабристони ва бошқалар).

Дафн этиш жойлари антик даврда ва қадимий Шарқда некропол деб аталган.

Дунёдаги энг катта қабристон Ироқда жойлашган Водий ас Салом ҳисобланади[манба керак].

Ўзбекистонда қабристонга қадимдан алоҳида эътибор берилган. Қабристон учун кўпинча тепалик жойлар танланган, атрофи девор ёки панжаралар билан ўралган. Машҳур кишилар учун эса мақбаралар қурилган. Ўрта Осиёда яшовчи бошқа динга мансуб халқларнинг алоҳида Қабрлари бўлган (мас., Бухоро яҳудийлари қабристони, эронийлар қабристони (шиалар учун), европаликлар қабристони ва бошқалар)[1].

Машҳур қабристонлар

Манбалар

Адабиётлар