Qadimgi Ahd

Қадимги Аҳд - Библиянинг бир қисми. Иудаизмда ҳам, христианликда ҳам муқаддас ёзув деб эътироф этилади. Унинг таркибига 39 та китоб киради. Христианликда Қадимги Аҳд номи Библиянинг қадимий китобларини ифодалаш учун христиан черкови томонидан қўлланган. Қадимги Аҳд милоддан аввалги ИХ асрдан миллоддан аввалги ИИ асрнинг 60-йиллари ичида вужудга келган. Қадимги Аҳд асарларининг асосий оригинали қадимий яҳудий тилида, фақат айрим парчалари оромий тилида ёзилган. Милоддан аввалги ИИ аср давомида Қадимги Аҳд юнон тилига таржима қилинган. Милодий ИВ асрнинг охири — В аср бошларида лотин тилига ўгирилган. Қадимги Аҳднинг дастлабки асосий қисми Тавротдир. Қадимги Аҳдда қадимги халқ ривоятлари, турли афсоналар, солнома, жангномалар, шеър, шунингдек, дуолар, турли диний маросимлар баёни ва бошқалар ифода этилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |