Рим, Қадимги Рим — қадимги давлат. Ривоятга кўра, Рим шаҳрига ака-ука Ромул ва Рем томонидан милоддан аввалги 754–753 йилда асос солинган. Ривоятларда ВИИИ-ВИ асрларда ҳукмронлик қилган 7 подшоҳ қайд этилган. Сўнгги подшоҳ Тарквиний Такаббур қувилгач, республика тузуми ўрнатилган (милоддан аввалги 510/509 йил). Милоддан аввалги ИИИ аср ўрталарига келиб, бутун Италия ҳудудини тобе этган Рим йирик давлатга айланган. У Ўрта денгиз ҳавзасида гегемон бўлишга интилган, бу Римни Карфаген билан тўқнашувига сабаб бўлган. Пуни урушидан сўнг милоддан аввалги 146-йил Карфаген устидан ғалаба қозонган Рим, Ўрта денгиз ҳавзасининг энг йирик давлатига айланган. Йирик ер эгалиги ва қулчиликнинг ривожланиши деҳқонлар оммасини хонавайрон бўлишига, қишлоқ камбағаллари, қуллар қўзғолонининг авж олишига (Спартак қўзғолони) сабаб бўлган; Рим шаҳри кўчаларида фуқаролар уруши бошланиб кетиш хавфи туғилган. Римнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида милоддан аввалги И асрда армия ва унинг йўлбошчилари (Л. К. Сулла, Г. Марий, Г. Помпеи ва бошқалар) катта рол ўйнай бошлаганлар. 49—45 йиллардаги фуқаролар уруши даврида Сезар давлатнинг мутлақ ҳукмдорига айланган; 44 йил республика тарафдорларининг фитнаси натижасида Сезар ўлдирилган. Фуқаролар урушининг янги даври Октавиан ғалабаси билан тугаган. У милоддан аввалги 27 йил сенатдан Август унвонини олган. Август ҳукмронлиги давридан бошлаб Рим империяга айланган. Милодий ИИ асрда Траян даврида империя сарҳадлари ўзининг юқори чўққисига етган. Босиб олинган ерларда маҳаллий аҳолининг қўзғолонлари, айни вақтда варварларнинг мамлакат худудига бостириб киришлари бир қанча провинсияларни мустақил бўлиб ажралиб чиқишига ва империяни Шарқий ва Ғарбий қисмларга бўлиниб кетишига (395) олиб келган. 476-йил герман ёлланма аскарлари сардори Одоакр Ғарбий Рим империясининг сўнгги императори Ромул Августулни тахтдан ағдарган. Шарқий Рим империяси Византия номи билан яна 1000-йилга яқин мавжуд бўлган.

Қадимги Рим

Бу андоза бир қисмдан иборатдир:
Сиёсат ва ҳукумат:
Қадимги Рим


Периоде

Рим қироллиги
Мил. ав. 753 — Мил. ав. 509
Рим республикаси
Мил. ав. 509 — Мил. ав. 27
Рим империяси
Мил. ав. 27 — 1453
Трапезунд империяси
1204 — 1461
Принсипат
Доминат
Хронология

Рим конституцияси

Рим қироллигини конституцияси
Рим республикасининг конституцияси
Рим империясининг конституцияси
Кечки Рим империясининг конститусияси
Қадимги Рим конституциясининг тарихи
Сенат
Мажлис
Магистратлар

Оддий магистратлар
Олий магистратлар
Унвонлар ва иззатлар
Император
Преседент ва қонун
Мажлислар

Таълим

Тарбия ва маори ф. Қад. даврларда болалар оилада тарбияланган. Милоддан аввалги В асрда ибтидоий мактаблар вужудга келган. Болалар мактабга 7 ёшдан қабул қилиниб, 4—5 йил ўқитилган. Уйда ва мактабда лотин, юнон тиллари, ёзиш, ўқиш, ҳисоб ўрганилган. Болалар дастлаб хонадонларда ўқитувчи ёллаб ўқитилган, кейинчалик мактабларда таълим беришнинг янги тизими шаклланди. Милоддан аввалги ИИ асрнинг 60-йилларида грамматика, риторика мактаблари вужудга келди. Милодий И асрда қизлар учун грамматика мактаблари ташкил топди. Риторика мактабларида 13—19 ёшдаги болалар ўқитилди. Бу мактаблар, асосан, нотиқлик санъатини ўргатар эди. Мактабларда ҳуқуқ, фалсафа, тарих, шеъриятдан таълим берилар эди. ИИ асрдан ҳуқуқшунослик гуруҳлари ташкил топди. Император Марк Аврелий даврида (ИИ аср) Афинада олий мактаблар ташкил этилди. Бундай мактаблар кейинчалик Римнинг ғарбий вилоятларида ҳам вужудга кедди. Республика даврида таълим хусусий тарзда олиб борилди, унга давлат аралашмади, бироқ империя даврида у назорат остига олинди. Ўқитувчилар давлат хизматчилари бўлиб, маош оладиган бўлдилар. 362-йилдан бошлаб ўқитувчиларни император тасдиклади. Маданияти. Рим шаҳардавлатдан йирик Ўрта денгиз давлатига айлангунча мураккаб тараққиёт босқичларини босиб ўтди. Афина, Искандария, Пергам ва бошқа юнон илмий ва маданий марказлар ҳам шу давлат таркибига кириб, этруск, юнон, шунингдек, эллинизм даври маданиятлари таъсирида бойиди.

Дин ва мифология

Кдс. римликлар жуда кўп худоларга эътиқод қилганлар, турли нарсаларнинг, Мас, булоқ, ўрмон, дарахт, жойларнинг ва экинларнинг илоҳий ҳомийси — маъбудаси мавжуд деб ишонганлар. Бу маъбуда ва ҳомийлар дастлаб қиёфасиз, кейинчалик этруск ва юнон динлари таъсирида инсон қиёфасида тасвир этилган. Уларга қурбонлик қилиб турилган (Мас, ҳосилни оширишни сўраб сигир қурбонлик қилинган). Ибтидоий динларга эътиқод қилган кишилар чакалакзор, тоғ, майдонларда ибодат қилганлар (шу ерларда меҳроблар ишланган). Ибодатхоналар қуриш одати римликларга этрусклардан ўтган. Марс (дастлаб дала ва ҳосил худоси, кейинчалик — уруш худоси), Диана (юнонЛарда — Артемида; ов маъбудаси), Венера (боғ, ҳосилдорлик маъбудаси, кейинчалик — Афродита — муҳаббат ва гўзаллик маъбудаси), Фортуна (кисмет маъбудаси), Ферония (ер маъбудаси) каби худо (маъбуда)ларга умумиталян халқларининг худолари деб каралган. Айрим худоларга маълум табақалар, маълум касб эгалари кўпроқ эътиқод билан қараганлар. Масалан, чавандозлар Нептунга, савдогарлар Меркурийга, қуллар Дианага кўпроқ эътиқод қилишган. Юнон маданияти таъсирида кўпгина диний урфодатлар тарқалган. Милоддан аввалги ИИИ асрда ер ости худолари шарафига ҳар 100 йилда бир марта ўйинлар, ҳар йили эса экин худоси Сатурн шарафига дала ишлари тугагандан сўнг декабрда байрам ўтказилган. Милоддан аввалги ИИ аср охири — И асрларда Исида (қад. мисрликларнинг ҳосилдорлик ва оналик маъбудаси), Осирис (кад. мисрликларнинг ўсимлик, ой, Нил сувлари худоси, шунингдек, нариги дунёнинг подшоси деб ҳам эътиқод қилинган) каби Шарқ маъбудаларига ҳам эътиқод қилина бошланди. Милоддан аввалги 1—милодий И асрлардан ҳукмронлик қилаётган ва илоҳийлаштирилган марҳум императорларга сиғиниш жорий қилинди. Қуллар ва камбағаллар расмий худолардан ташқари кўпроқ меҳнат ахли раҳнамоси деб билган Пан (чўпонлар ҳомийси, чорвачилик худоси), Силван (ўрмон, дала худоси) каби худоларга ибодат қилишарди. Аста-секин Шарқ худоларига эътиқод ва ишонч кучайди. Шу тарзда Р. динлари тушкунликка учраб, ИВ аср охирларида император Феодосии 1, турли маъжусий урфодатларни ман қилди, шу билан Р. динлари барҳам топди.

Колизей

Фалсафаси

Эллинизм даври Юнонистон фалсафаси таъсирида ривож топди. Рим фалсафасининг илк даври полис мафкурасининг инқирози билан боғлиқ бўлиб, бу пайтларда тафаккур дин ва мифологиядан халос бўлди (милоддан аввалги ИИИ—И асрлар). Кар Лукреций (милоддан аввалги 99 —55)нинг „Нарсаларнинг табиати ҳақида“ поэмасида Эпикур (милоддан аввалги 342— 270) таълимотини ёклади, атомистик материализмни шеърий шаклда тавсифлади, майда зарралар — атомлардан ташкил топган олам ҳамиша ҳаракатда деб таъкидлади, унинг бу асари материализм ривожида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Империя вужудга келган давр (милоддан аввалги И аср — милодий И аср)да империя ва император шахсияти илоҳийлаштиридди, 4— В аср файласуфлари Платон ва Аристотел асарларини ташвиқ қилдилар.

Табиий — илмий қарашлар

Рим республикаси даврининг лотин илмий адабиёти ёдгорликлари жуда ҳам кам. Милоддан аввалги И асрда Аристотел асарларига шархлар яратилган. И аср охирларида астрономия ва математикага қизиқиш ортган. Птолемейнинг машҳур „Алмагест“ асарида (ИИ аср) оламнинг геоцентрик системаси баён этилди. Шарқда астрология кенг тарқалган. Диафантнинг „Арифметика“ (тахминан ИИИ аср), ИИИ—ИВ асрларда Папп Александрийскийнинг „Математика тўплами“ асарлари машҳур бўлган. Илмийтехника адабиётлари, асосан, қишлоқ хўжалиги, ветеринария, ҳарбий техникага багишланди. Милоддан аввалги И аср охирида Витрувийнинг „Архитектура ҳақида 10 китоб“ асари шуҳрат қозонди. Ҳарбий техника соҳасидаги бой тажриба: лагер ва қалъалар қуриш масалалари адабиётларда ёритилди. Тиббиёт билан боғлиқ равишда ботаника ривож топди. Диоскориднинг 600 доривор ўсимлик ҳақидаги баёни ўрта асрларда ҳам кенг фойдаланидди. Врач, анатом, физиолог Гален бутун Европада тиббиёт ривожида катта рол ўйнади. Илмий адабиётлар қизиқарли қилиб бадиий ёзилганлиги билан ҳам диққатга сазовор. Р. давлатининг ҳудудий ўсиши милоддан аввалги ИИИ—И асрларда география билимлари тараққиётига имкон берди. Император Август даврида жаҳоннинг катта географик ҳаритаси ишланди. Милоддан аввалги 37 йилда 1жамоаткутубхонаси ташкил қилинди, империянинг охирги асрида уларнинг сони 28 тага етди.

Ҳуқуқ

Қадимги Рим. Цицерон Катилинани қораламоқда. Сезаре Маccари сурати

Ҳуқуқ фани. Қадимги Р.да милоддан аввалги ИИИ аср ва милодий ИИИ асрларда ҳуқуқ кенг ривож топиб, қонунлар яратишда юристлар катта рол ўйнадилар. И—ИИИ асрларда турли ижтимоий табақаларнинг қарашларини акс эттирган 2 ҳуқуқ мактаби — республика тузуми тарафдорлари билан принсипат тарафдорлари ўртасида кураш давом этди, бу ноаҳиллик суд ишларига ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Августдан бошлаб императорлар йирик юристларни ҳал қилувчи овозга эга қилиб, юридик консултацияларни уларга топширдилар. Император хизматида бўлган бу юристлар ўз навбатида императорларнинг чексиз ҳуқукларини ҳимоя қилдилар (яна қаранг Рим ҳуқуқи).

Тарих фани ривожи йилнингмуҳим воқеалари тавсифланган анналлардан бошланади. Милоддан аввалги тахминан 130-йилда анналлар 80 китобдан иборат бўлиб „Катта анналлар“ номи билан тайёрланган. Илк тарихчилар анналчилар деб аталган. Дастлабки етук тарихчи Полибий (милоддан аввалги ИИ аср) Юнонистон, Македония, Кичик Осиё, Сурия, Карфаген ва Римнинг 40 китобдан иборат тарихини яратди. Тит Ливийнинг „Рим тарихи“, Юлий Сезарнинг Галлия урушлари, фуқаролар уруши ҳақидаги китоблари, Саллюстий, Корнелий Непот (милоддан аввалги И аср) каби саркардаларнинг кўп сонли биографик асарлари маълум. Империя даврида Корнелий Тацит (И—ИИ аср бошлари) бадиийдидактик руҳдаги „Анналлар“ ва „Тарих“ (Августнинг вафотидан Домицианнинг вафотигача, 14 йилдан 96 йилгача бўлган воқеалар) номли асарларини яратди. ИИ аср бошларида тарихийбиографик жанр ривожланди. Плутарх, император Адрианнинг котиби бўлган Светонийлар атоқли кишиларнинг биографияларини яратдилар. Юнон тарихчиларидан Аппиан (ИИ асрнинг 2-ярми) Римдаги фуқаролар уруши тарихини, Дион Кассий кад. даврлардан 229 йилгача бўлган Рим тарихини яратдилар. Антик даврнинг сўнгги йирик тарихчиси Аммиан Марселлин (ИВ аср) император Юлиан даври тарихига оид асарлари билан машҳур. Империянинг сўнгги даврида христиан тарихчилиги вужудга келди.

Адабиёт

Римнинг энг қад. намуналари (милоддан аввалги В—ИВ асрлар) сақланмаган. Кейинги маълумотларга қараганда у даврларда шеърият (ибодат, никоҳ қўшиқлари, марсиялар) асосий ўрин эгаллаган. Милоддан аввалги ИИ аср охирларидан Римлирикасининг илк асарлари майдонга келди. Шу даврларда яратилган асарлардан Плавт ва Терентий комедиялари тўла сақланган. Сицерон фаолияти Рим адабиёти услубининг шаклланишида муҳим рол ўйнади. Лукреций, Катулл муҳаббат ва дўстлик мавзуларидаги шеърлари билан танилдилар. Империянинг равнақи ва инқирози даври (И—ИИИ аср)да Рим маданияти Юнон маданияти билан параллел, лекин мустақил ривожланди. Бу даврда Овидий „Муҳаббат илми“, „Метаморфозалар“ каби ўлмас асарлари билан Рим адабиёти ривожига салмоқли ҳисса қўшди. Адабиёт янги услублар билан бойиди. ИВ—В асрларда христиан адабиёти ривожланди.

Театр

Театр санъатининг вужудга келиши ҳосил байрамлари тантаналари билан боғлиқ. Милоддан аввалги тахминан 33 йилларда халқ ҳажвий томошалари вужудга келган. Бундай томошалар — ателланалар кўпинча 4 доимий персонаждан иборат бўлиб, дастлабки пайтларда ниқоб кийган ёшлар, кейинчалик профессионал артистлар ижросида намойиш қилинган. Милоддан аввалги 240 йилларда юнон оригиналлари асосида илк драмалар, кейинроқ юнон муаллифларининг трагедия, комедиялари саҳналаштирилган. Милоддан аввалги ИИ—И аср бошларида куйи табақаларга мансуб Рим фуқароларининг ҳаёти акс эттирилган томошалар кўрсатила бошлади. Илк тош театр биноси милоддан аввалги 55—52 йилларда куридди. Артистлар озод қилинганлар ва қуллардан иборат бўлиб, труппаларга уюшган. Эркаклар аёл ролларини ҳам бажаришган. Республиканинг сўнгги асрида трагик актёр Эзоп ва комик актёр Россий шуҳрат қозонган. И—ИИ асрларда рақслар саҳналаштирилди, сиёсий воқеаларга оид томошалар ҳам кўрсатила бошлади. Аста-секин маиший кичик куринишлар мураккаб сюжетли спектаклларга айлана борди. Сиркларда томошалар, амфитеатрларда гладиаторларнинг жанглари билан бир каторда овчиларнинг ҳайвонлар билан олишувлари, оммавий ов лавҳалари, денгиз жанглари ва бошқа ҳам кўрсатила бошлади. Империя даврида бадиий драмалар ўрнига қон тўкиладиган томошаларга иштиёқ кучайди. Р. театри, айниқса, драматургияси жаҳон театри ва драматургияси ривожига катта ҳисса қўшди.

Мусиқа

Эллинизм маданияти таъсирида ривожланган Рим мусиқасида тантанавор (галаба билан боғлиқ), тўй, зиёфат, диниймаросим қўшиқлари бўлган. Империя даврида пойтахтга кўп мамлакатлардан ижрочилар (юнон, сурия ва бобиллик созандалар, александриялик ашулачи, андалусиялик раққосалар ва ҳоказо) тўпланган. Римда пуфлама созлардан тибия (лот. авлос), буксина, туба ва бошқа, торли созлардан кифара, арфа типидаги псалтериум тригонон (учбурчак арфа), самбика, лира турларидан барбитос, пектис, магадис, урма созлардан кимвол ва бошқа, шунингдек, гидравлос бўлган. Қад. Рим чолғу мусиқаси ривожида театр жанри — пантомима муҳим рол ўйнаган. Сирк ва театр актёрлари катта хор ансамбллари, оркестрлар жўрлигида чиқишган. Ҳарбий легионларнинг пуфлама созлар оркестрлари бўлган. Шоир, ашулачи ва созандалар мусобақалари ўтказилган.

Архитектура

Рим тасвирий ва амалий безак санъати антик бадиий маданиятнинг сўнгги, якунловчи даври ҳисобланади. Р.да архитектура, ҳайкалтарошлик ва рассомлик санъатида реализм кучайди, уларда Юнонистон санъатидагидек афсона (миф)лар эмас, тарихий шахслар, воқеалар кўпроқакс эттирилди. Р. санъатининг қад. даврида Этрурия санъатининг таъсири кучли бўлди. Пуни урушлари ва охирги республика даври (милоддан аввалги 31 асрлар) санъатида Буюк Юнонистон (Жанубий Италия) ва римликлар истило қилган шарқий юнон шаҳарлари санъати билан уйғунликда ривож топди. Бинолар улуғвор қурилди, турар жойлар табиатга яқинлаштирилиб барпо қилина бошлади (айниқса, шаҳардан ташқаридаги виллалар), милоддан аввалги ИИ асрдан бошлаб бетондан фойдаланилди, бу биноларни арзон ва тез қуришга, шакллари турлитуман бўлишига имкон берди. Милоддан аввалги ИИ—И асрларда томошахоналар, театрлар такомиллаштирилди, томошабинлар ўтирадиган жойлар галерея, зинапоялар билан саҳнадан, томоша кўрсатиладиган майдонидан ажратилди.

Тасвирий санъатда милоддан аввалги ИИИ—И асрларда портрет ҳайкал ривож топди, шаҳарлар расмий кишилар ва қаҳрамонларнинг ҳайкаллари билан безатилди. Республика даврида тарихий мавзуларда релефлар кўп ишланди, монументал безак рассомлиги, мозаика, қимматбаҳо тошларни бадиий ишлаш санъати юксалди. Қадимги Рим меъморлигининг юксак равнақи империя гуллабяшнаган даврга тўғри келади. Биноларнинг монументаллигига (аркалар, тоқли, гумбазли бинолар) аҳамият берилди, иморатлар ҳайкалтарошлик, рассомлик санъати асарлари билан жозибадорлаштирилди. Архитектура император шахсиятини улуғлашга ва империя қудратини кўзкўз қилишга хизмат қилди.

(Римда Август форуми, милоддан аввалги И аср охири ва милодий И аср бошлари). И аср ўрталарида саройлар ўта ҳашамдор қилиб қурилди. Улкан гумбазли Пантеон каби улуғвор бинолар, йирик амфитеатрлар бунёд этилди. Императорлардан Траян даврида ҳайкалларда қаҳрамонлик кўпроқ ифодаланган бўлса, Адриан ва Антоний ҳукмронлиги йилларида образларда психологик теранлик кўзга ташланди. Безак рассомлигида енгил нақшлар, кичик сюжетли расмлар ишлашга кўпроқ аҳамият берилди (63 йилгача), кейин мураккаб архитектура композициялари кўпроқ акс эттирилди. ИИ асрдан оққора тош мозаикаси кенг тарқадди. Империя даврида амалий безак санъатида металлни бадиий ишлаш, қизил сирли сопол идиш ва буюмлар, шиша буюмлар тайёрлаш авж олди. Империя тушкунликка учраган давр (ИИИ—ИВ асрлар)да вилоятларда янги форумлар, йирик ибодатхоналар кўплаб қурилди. Қадимги Рим анъаналари Рим қурилишларида ривожлантирилди. Ҳайкалтарошликда шартлилик кенг ўрин ола бошлади. 3—4асрларда миниатюра (юпқа зар қоғозга ишлаб 2 қават шиша орасига ўрнатиладиган) портретлар ишлаш, христиан афсоналари акс эттирилган сюжетли релефлар билан безатилган мармар саркофаглар тайёрлаш санъати ривож топди.

Адабиётлар

  • Сергеенко М., Жизн Древнего Рима, М. — Л., 1964; Утченко С. Л., Кризис и падение Римской республики, М., 1965; Соколов Г., Искусство Древнего Рима, М., 1971; Алимуҳамедов А., Антик адабийўт тарихи, Т., 1975. Муҳаммаджон Раҳимов, Абдухалил Маврулов[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил