Qahramon (ism)
Қаҳрамон (форсча: قهرمان — ботир, жасур) — келиб чиқиши форсча бўлган эркаклар исми[1]. Кўп халқларда, жумладан, ўзбекларда кенг тарқалган.
| Қаҳрамон | |
|---|---|
| (форсча: قهرمان) | |
| Жинс | эркак |
| Этимологик маъноси | ботир, жасур |
| Келиб чиқиши | форсча |
| Ота исми |
Қаҳрамон ўғли Қаҳрамон қизи |
| Чет тиллардаги ўхшашликлар |
форсча: قهرمان |
| Боғлиқ мақолалар: | |
Таниқли шахслар
- Қаҳрамон Абдураҳимов — театр ва кино актёри, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист;
- Қаҳрамон Дадаев — созанда (доира), Ўзбекистон халқ артисти (1977);
- Қаҳрамон Эргашев — ўзбек сиёсатчиси. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати;
- Қаҳрамон Мадумаров — Қирғизистон жамоат арбоби, таниқли тадбиркор, ишбилармон, араб тили етакчи таржимони;
- Қаҳрамон Нуралиев — совет самбочиси;
- Қаҳрамон Олимов — ўзбекистонлик олим, педагогика фанлари доктори, профессор;
- Қаҳрамон Қуронбоев — ўзбекистонлик педагог ва давлат арбоби. 2024-йилдан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси;
- Қаҳрамон Ражабов — таниқли ўзбекистонлик тарихчи олим. Тарих фанлари доктори (2005), профессор (2015);
- Қаҳрамон Усмонов — ўзбекистонлик ўқитувчи, Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1996).
Фамилиялар
Манбалар
- ↑ „„Қ“ ҳарфи“, Ўзбек тилининг изоҳли луғати (
ПДФ), 4-жилд, Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2022 — 844-бет. ИСБН 978-9943-8834-7-5 (2024-йил 15-февралда асл нусхадан архивланган).
| Исм ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |