Википедияда исми Қаҳрамон ва фамилияси Дадаев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Қаҳрамон Дадаев (1936.15.12, Тошкент — 2013-йил, Тошкент) — созанда (доира)[1][2][3], Ўзбекистон халқ артисти (1977).

Қаҳрамон Дадаев
Таваллуди Қаҳрамон Дадаев
12-март 1936-йил
Вафоти Тошкент
Касби Доирачи, созанда
Фуқаролиги Sovet Ittifoqi→Oʻzbekiston
Таълими Глиер мактаби, Ҳамза мусиқа мактаби
Мукофотлари

Болалиги

Қаҳрамон Дадаев 1936-йил 15-декабр куни Тошкент шаҳрининг Эски Жув маҳалласида таваллуд топган[4].

Та'лими

Глиэр номидаги Республика мусиқа мактаби, Ҳамза номидаги Тошкент мусиқа билим юртида таълим олган.

Фолияти

Доира ижрочилик анъаналарини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Т. Иногомов ва Ғ. Иногомовлардан ўрганган. Тошкент хореография билим юрти (1953—54), Ўзбек давлат эстрадаси (1954—57), "Баҳор" рақс ансамбли (1957—97)да созанда[5], мазкур ансамбл ташкилотчиларидан. М. Турғунбоева, И. Оқилов, Е. Барановский ва Қ. Миркаримовалар билан "Учрашув", "Ҳаваскор", "Салом" каби хореографик композициялар ҳамда "Пилла", "Занг", "Катта ўйин", "Ларзон", "Чўпон", "Фарғонача", "Фарғона рубоийси", "Бухороча", "Хоразмча" каби ўнлаб рақсларни саҳнага қўйиш ва яратишга катта ҳисса қўшган. Айниқса, ўзига хос тарзда, бир йўла 2—3 доирада якка ижро этган "Ўзбек доира усуллари" туркуми, катта артистик маҳорат билан ижро этган доира ўйин ("Ҳаваскор", "Қўғирчоқ" каби)лари машҳур. Т. Сайфиддинов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар ака-ука Исломовлар, Ҳ. Расулов, Ҳ. Азимов ва б. Д. шогирдларидир. 80 дан ортиқ мамлакатларда гастролда бўлган. 6-Жаҳон ёшлар фестивали лауреати (1957, Москва), собиқ Иттифоқ Давлат мукофоти лауреати (1973).

Оиласи

  • Гуландон Ортиқова — синглиси[6].

Вафоти

Қаҳрамон Дадаев 2013-йил Тошкент шаҳрида вафот этган. Минор қабристонига дафн қилинган.

Хотирасини абайдийлаштириш

Дадаев ҳақида "Ўзбектелефилм" студиясида "Қаҳрамон Дадаев чалади" номли филм суратга олинган (1983, режиссёр Ш. Бизатов)[7].

Манбалар