Qahramon Quronboyev
Қаҳрамон Қўчқорович Қуронбоев (Қаҳрамон Қўчқорович Қуронбоев, 1970-йил 20-февралда, Хоразм вилояти, Шовот тумани) – ўзбекистонлик педагог ва давлат арбоби. 2024-йилдан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси[1].
| Қаҳрамон Қўчқорович Қуронбоев | |
|---|---|
Қаҳрамон Қўчқорович Қуронбоев | |
|
| |
уюшмаси раиси | |
|
Мансаб даври 2024-йил 17-январдан | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Бош вазир | Абдулла Арипов |
| Ўтмишдоши | лавозим таъсис этилган |
|
Мансаб даври 2017-йил 3-июлдан – 2019-йил 30-августгача | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Бош вазир | Абдулла Арипов |
| Ўтмишдоши | лавозим таъсис этилган |
| Вориси | Алишер Саъдуллаев |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1970-йил 20-феврал Шовот тумани, Хоразм вилояти |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | ўзбек |
| Мукофотлари |
|
Биография
1970-йил 20-февралда Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган. 1992-йилда Тошкент университетини, 2004-йилда Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Сиёсацҳунослик фанлари доктори, профессор. 1997—2008-йилларда „Камолот“ ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 2008—2012-йилларда Ўзбекистон миллий университетининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори.
2012—2013-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори. 2013—2015-йилларда Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари бўлган. 2015—2016-йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментининг Ёшлар сиёсати ва маънавий ривожланиш шўбаси мудири лавозимида фаолият кўрсатган.
2017-йилда қисқа муддат Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташкилий масалалар ва кадрлар бўйича давлат маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган[2]. 2017—2019-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси лавозимида ишлаган[3]. 2019-йилдан 2023-йилгача Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари бўлган.
2023—2024-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари. 2024-йил 16-январда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси этиб сайланди[4]. Унинг мақоми Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосарига тенглаштирилган. Шу билан бир вақтда ёшлар комиссияси раиси ҳисобланади[5].
Танқидлар
2018-йил 5-июн куни оммавий ахборот воситалари ходимлари билан учрашув ўтказди. Учрашувда ёшлар иттифоқ раиси Қаҳрамон Қуронбоев тўйдаги келин билан куёвни автомобилдан тушириб, таксига ўтқазиб, жўнатиб юборганини ва қолган машиналарни эса орқага қайтарганини айтган. Бу ҳаракатларини „ёшларни тарбиялаш кераклиги“ билан изоҳлаган[6].
2024-йил 14-феврал куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев маҳалла фаоллари ўз ҳудудида ҳар куни эрталаб мадҳия куйлаши кераклиги, кечқурун эса унинг ўзига шахсан кунлик ҳисобот топширишлари лозимлигини айтган. Ижтимоий тармоқларда бу топшириқлар меҳнат қонунчилигига зид экани айтилган[7][8].
Оиласи
Акаси – Ўктамбой Қўчқорович Қуронбоев, 2020-йил март ойидан 2023-йилнинг январигача Хоразм вилояти Янгибозор тумани ҳокими бўлган[9].
Мукофотлари
2021-йилда Меҳнат шуҳрати ордени билан мукофотланган.
2024-йил 24-августда Дўстлик ордени билан мукофотланган[10].
Ҳаволалар
Манбалар
- ↑ „Қаҳрамон Қуронбоев Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси этиб сайланди“.
- ↑ „Қаҳрамон Қуронбоев Президент Давлат маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди“.
- ↑ „Қаҳрамон Қуронбоев Ёшлар иттифоқи раҳбари лавозимини тарк этди“.
- ↑ Қаҳрамон Қуронбоев Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси бўлди
- ↑ „ ПҚ-92-сон 19.01.2022. Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“. лех.уз. Қаралди: 2026-йил 3-март.
- ↑ „Қаҳрамон Қуронбоев: Водийдаги тўй кортежини тўхтатиб, келин-куёвни таксига ўтқазиб юбордим“.
- ↑ „Қаҳрамон Қуронбоев мадҳия куйлаш бўйича топшириқ берди (аудио)“.
- ↑ „Ким Чен Инни ҳам “доғда қолдирган” қаҳрамон“.
- ↑ „Янгибозор тумани ҳокими лавозимидан озод этилди“.
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“.

